Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-07-04 17:34:25 12-июль, Чоршанба куни соат 15⁰⁰ да Тошкент вилоят (Тошкент шаҳрида жойлашган) судида Жаҳонгир Улуғмуродов иши бўйича аппеляция ишининг навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади( Биринчи инстансия( Тошкент вилояти, Оққўрғон туман) суди томонидан Улуғмуродовга қўйилган ЖК 244¹-моддаси, 3 - қисм, "г" банди бўйича чиқарилган ҳукмдан судланувчи ҳам, ҳимоячилар ҳам норози, шу сабаб шикоят киритилган).

Мен боролмайман шекилли, имконим йўқ. Лекин ОАВ вакиллари албатта қатнашиши керак, шарт. Сабабини қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Биринчи инстансияда Улуғмуродовга чиқарилган қарор(Ўзбекистонда тақиқлангани бирор жойда белгиланганман, қаерда ва ким томонидан тайёрлангани аниқ бўлмаган исломий қўшиқ ҳаволаси(линк)ни дўстлари бор Telegram гуруҳга жўнатгани учун 3 йил қамоқ)дан ҳамма ҳайратга тушди. Одамлар нафратини тергов олиб борган ИИБ, айбни тасдиқлаган Прокуратура, қўшиққа хулоса берган Диний қўмита, ҳукм чиқарган судга қаратди. Шу вазиятда айрим "адолатпарвар ҳуқуқшуносларимиз" айб ҳеч кимда эмас, аксинча қонунда камчилик экани, бу юқоридаги тузилмалар мажбур ҳукм чиқараётгани ҳақида бот-бот ёзишди.
Айни ҳолатни - агар куч ишлатар ва суд тизими айбсиз бўлса шуни жамоатчилик билсин деб апелляция ишида Абдумалик Абдуллаев ака бошлиқ адвокатлар( Жаҳонгирни аппеляция ишида жами 4 нафар адвокат уни ҳимоя қилмоқда) суддан жараённи қонунчиликка асосан видеотасвирга туширишга рухсат сўрашди. Афсуски судлов ҳайъати тушунарсиз сабаб(Прокурор эртага Youtubeда чиқишни хоҳламаслиги, шунингдек ОАВ нохолис эканлигини айтиши важи)билан бу илтимосномани рад этди.

Суд иши давомида агар ҳолат видеотасвирга туширилганда жамоатчилик қанчалик малакасиз ходимларни чиқараётган, қонунларга мос бўлмаган қарорлари сабаб минглаб ёшлар қамалиб кетаётганини кўрган бўлармиди.
Масалан кичик мисоллар келтираман(тўлиқ тафсилот албатта суддан кейин, суд жараёнида маълумотларни батафсил эълон қилиш қонунчиликда рухсат этилмаган).
"Нашидчилар иши"(ЖК 244-моддаси, 3-қисми, "г"-банди билан охирги 2 йилда оммавий жавобгарликка тортилганлар, тасдиқланмаган хабарларга кўра уларни сони 1500 нафардан ортиқ ва асосий қисми ёшлар) бўйича ИИБ тергов органи нотўғри классификация билан айблов эълон қилиб, Дин ишлари бўйича қўмитага сўров жўнатган, Қўмита нотўғри асослар, бирор қонуний норма бўлмай туриб хулоса берган, бу айбловни қонун нормаларига солмасдан Прокуратура органлари тасдиқлаб, судга ўтказган, шунингдек айбловни судда ҳимоя қилган, суд далилларни қонунга қанчалик тўғри келишини мукаммал текширмай, ҳукм эълон қилган. Бу 1,2,10,100 та вазиятда эмас, минглаб вазиятда, шаблон шаклида давом этган!
Яъни бу жараёнда иштирок этган барча тузилманинг қайсидир маънода ё бевосита, ё билвосита адолатсиз айбловларда "ҳиссаси" бор албатта.

Судлов ҳайъати "ташаббуси" билан жамоатчилик буни кўролмади. Лекин "тирик камералар" - ОАВ вакиллари бу жараённи кузатиб боришлари, суд якунлангач, ҳолат ҳақида жамоатчиликка тафсилотларни айтиб беришлари керак. Ҳозирча расмий ОАВ вакилларидан суд ишида Кун.уз( Мухаммад Шакур ака) ва Қалампир.уз жамоаси қатнашмоқда, барака топишсин. Агар бу ишда биринчи инстансия суди ҳукми бекор қилинса, айни шу айб билан айбланган ҳамма - 1500 атрофидаги ёшларни ишлари ҳам бошқатдан кўриб чиқилиши шарт. Сабаби деярли ҳаммасида(ростдан ҳам тақиқланган маълумотларни тарқатганлар бор, лекин аксар кўпчилик адолатсиз ҳукм қурбони бўлганлардир) айни шаблон қўлланилган. Шу сабаб ҳам бу суд иши муҳим. Айнан шу сабаб билан жамоатчилик фаоллари, мустақил ОАВ вакиллари очиқ суд мажлисида иштирок этишлари, вазиятни кузатиб, жамоатчиликка асл вазиятни очиқлашлари зарур деб ўйлайман.

Жамоатчилик фаоллари, мустақил ОАВ вакилларини 12-июль, Чоршанба куни соат 15⁰⁰да бўладиган суд ишига келишларини сўраб қоламан.

@OlimjonHaydarov
3.7K viewsedited  14:34
Ochish/sharhlash
2023-07-04 13:50:37
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари(хусусан ИИБ) эшикларида сарсон бўлаётган Полша фуқароси.

2022-йил ёз ойларида асли Бухородан бўлган Ўзбекистон фуқароси Полшанинг Варшава шаҳрида автомобиль ижараси билан шуғулланувчи тадбиркор аёл Eva Mizinskaдан бир ойлик ижара(1 ой учун 3500 евро)га БМВ Х5 (нархи 170 000 АҚШ доллари) автомобилини олади. Швецария орқали қалбаки ҳужжат тайёрлаб, Ўзбекистонга олиб келиб, сотиб юборади. Ижара муддати ўтиб кетгач машинаси қайтмаган тадбиркор БМВ дилерлик маркази орқали машинаси ўғирланганлиги, ҳозирда Тошкентда эканини аниқлаб, 2023-йил апрель ойида Ўзбекистон қонунчилигига асосан ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Машина локацияси, мотор ва кузов рақамлари тақдим қилинган. Ҳозирда машина қаерда экани, Ўзбекистонда берилган давлат рақами аниқ, унинг эгалик ҳуқуқлари Полшалик тадбиркорга тегишли, бунга ҳужжатлар тақдим қилинган. Лекин аризани кўриб чиқаётган Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ходимлари ишга жиддий ёндашишмаётгандек хулоса уйғотмоқда Полша фуқароси тахминича. Машинани қайтариш бўйича ҳеч қандай ҳаракатларни кўрмаётган Eva Mizinska буни ўзининг чет эллик экани билан боғламоқда.
Шу сабаб Ички Ишлар Вазири ва Бош Прокуратурага ҳуқуқлари таъминланишини сўраб бизга мурожаат қилди.

Муаммони Полша фуқаросининг ўзидан эшитамиз.

Батафсил видео



@OlimjonHaydarov
4.9K views10:50
Ochish/sharhlash
2023-07-01 14:28:52
Францияда яна тўс-тўполон. Полиция ходими асли жазоирлик бўлган ёш болани отиб, ўлдириб қўйибди. Бу худди бир неча йил олдин АҚШда бўлган воқеани эслатади. Ҳозир Париж ва уни атрофларида полиция ва намойишчилар ўртасида жуда катта ва эҳтиросли тўқнашувлар кетаяпти. Аслида, Францияда намойишлар жуда кўп бўлади, ва аксарият намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетади.
*
2015 йилда ўзим ҳам билмасдан бир намойиш устидан чиқиб қолгандим. Шунда полициячилар кўзни ёшлантирувчи газ ишлатишганди. Мени кўзларим ёшланиб, нафас олишга қийналиб, юролмай қолгандим. Шунда 2-3 кун касал бўлиб қолганман. Кўзни ёшлантирувчи газ шунчалик ҳиди ёмон ва ўткир бўлишини, тасаввур қилмагандим. Одамни буғиб ташларкан.
*
Францияда полициячилар жуда қўпол, агрессив. Америкада, ундан ҳам расво. Аслида, ҳеч бир давлатда полиция еки милиция – чиройли ва ёқимли эмас. Лекин, ҳуқуқий давлатларда, одамлар ва сиёсий уюшмалар бир амаллаб куч ишлатар тизимларни қўрқинчли махлуққа айланиб кетмаслиги учун кураша олади.
*
Авторитар давлатларда эса, куч ишлатар ташкилотлар билганини қила олади. Энг аввало, улар давлат бошлиқларини ўзлари истаган куйга сола олади. Бундай давлатларда Президентга кирадиган ахборотлар тўлиқ куч ишлатар ташкилотларнинг монополиясида бўлади. Сиёсий элита ва давлат институтлари ҳам куч ишлатар ташкилотларининг тўлиқ назорати остида қолади. Натижада, бу давлатларда ўзгаришлар кам ва секин бўлади, шунинг учун ҳам ижтимоий бўҳронлар риски юқорироқ бўлади.

Камолиддин Раббимов

@OlimjonHaydarov
8.8K views11:28
Ochish/sharhlash
2023-06-30 10:10:11 Қизиқ бир ҳолат.
Ҳаётда икки хил ўғирлик бор экан.
Бири - оддий ўғри. У сиздан пулингиз, сумкангиз, соатингиз ё телефонингизни ўғирлайди.
Иккинчиси - сиёсий ўғри. У сиздан келажагингиз, орзу-умидингиз, ишингиз, маошингиз, таълимингиз, соғлигингиз, кучингиз ва овозингизни ўғирлайди.

Қизиқ жойи мана бундай - сизни оддий ўғри танлайди. Сиз эса сиёсий ўғрини танлайсиз-сайлайсиз.
Бундан ҳам қизиғи, оддий ўғрини миршаблар қувади. Сиёсий ўғрини эса қўрийди, ҳимоя қилади.

Mubashshir Ahmad

@OlimjonHaydarov
14.0K views07:10
Ochish/sharhlash
2023-06-28 03:17:08
«Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум»
«Аллоҳ бизу сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин»

Қурбонлик қилганларни қурбонликларини Аллоҳ зиёдаси билан қабул қилсин. Қурбонлик қилишга қодир бўлмаганларни Аллоҳ келаси йилга қодир қилиб қўйсин.

Eid al Adha - Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

@OlimjonHaydarov
12.8K views00:17
Ochish/sharhlash
2023-06-27 15:22:18
Инсофсиз мусулмонларни ҳаммаси Ўзбекистондамикан деб ўйлаб қоламан.

Фарғона шаҳридаги туманларга қатнайдиган таксилар турадиган автотураргоҳ(Аския стоянкаси)га бир танишимни кузатиб қўйиш учун келгандим. Нархларни 3 баробар кўтариб олишибди. Шунчалик ҳам инсофсиз, виждонсиз бўлишадими?

Бутун дунёда, ҳатто динсизлар ҳам байрамларда одамларни тезроқ уйларига етиб олишлари учун ёрдам беришади. Бизда мусулмон бўлиб туриб, айни мусулмонларни байрамида кўпроқ қон ичсам дейишади.

Одатий кунлари 10-15 минг сўм бўлган жойга уялмай 40 000 сўрашяпти, виждонсизлар.

Вилоятда транспорт бошқармаси деган ташкилот бор эди. Улар фақат кўчада ҳайдовчиларни ушлаб, жаримага тортиш билан шуғулланмай, мана шу жойларга келиб, нарх навони ўрганишда бўларди.

Ҳозир келишсин, инсофсизлик ва виждонсизлик авжига чиққан ҳолатда кўришади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги , Хайрулло Бозаров вакил чиқариб кўринглар, аксар талабалар вилоятдаги туманларга Тошкентга кетадиган нархда кетишмоқда.

@OlimjonHaydarov
13.1K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-06-27 14:01:01
Адхамжон Абдурахмон укамиз миллатни эртаси, ўз ишининг устаси бўлган ёшлардан. Нафақат Ўзбекистонда, балки чет элда ҳам малака оширган, ўз устида ишлаган креатив ижодкор.

Адхамжон ўзига хос услубда постлар қўяр эди: фикрларини доскага ёзиб, шуни эълон қилар эди. Айрим маърифий мавзуларда 2-3 қатор ҳадислардан фойдалангани учун унга нисбатан иш очилиб, "диний маълумотни рухсатсиз тарқатиш" моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Яқин кунларда суд ҳам бўлиб, отни калласидек жарима ҳам қўлланилса керак.

Тушунмаганим, Қуръон оятлари, Ҳадисларни тўғридан тўғри ёзиш(қандайдир талқин қилиш эмас, шунчаки ёзиш)ни нимасига рухсат керак?

Биз(жамоатчилик фаоллари) бундай ҳаракатлар - сўз ва эътиқод эркинлигининг ҳар қандай чекланишига қаршимиз!

@OlimjonHaydarov
8.6K views11:01
Ochish/sharhlash
2023-06-27 13:46:31 Қўқон шаҳрида охирги йилларда бекат ниқоби билан жуда кўплаб жойларга ноқонуний ва ноқулай жойларга, айниқса ям-яшил дарахтлар ва майсалар бор жойларни бузиб, савдо дўконлари қуриб ташланди. Одамларга ёрдами тегадиган жойларда ҳам бекатлар қурилган, лекин бундайлар кўп эмас. Шаҳарда яшил ҳудудларга кўп қаватли уйлар, савдо дўконлари қурилиши натижасида Қўқон кун сайин чўллашмоқда. Шундай экан буни жамоатчилик биргаликда муҳокама қилиб, агар ноқонуний қурилишлар бўлаётган бўлса, биргалашиб буларни тўхтатишимиз керак. Зеро шаҳар минг йиллардан бери бор, бир ҳовуч амалдорлар уни талон-тарож қилишга ҳаққи йўқ. Келажак авлодга ҳам биз ёшлигимизда кўрган гўзал, сокин ва салқин шаҳардан нимадир қолиши керак.

Эшитишимча айнан бекат ўринлари 2-3 йил аввал ёппасига 2000-3000 $ дан сотилган экан(ўша вақтда бундай қарор чиқариш ваколати фақат ҳокимда бўлган), лекин бунга далилларим ҳозирча етарли эмас.

Орамизда шундай қилиб пул бериб бекат олган ёки ололмай қолганлар, бекат олиб, қурилиш қилгач қайта олиб қўйилганлар, умуман мана шундай ноқонуний иш бўлган бўлса, менга жўнатинглар, биргалашиб бундай ҳолатга қарши курашамиз. Мақсад Қўқонни талон-тарож қилинишини олдини олиш. Ҳар қандай мурожаат эгаси аноним сақланишига тўлиқ кафолат бераман, иншаАллаҳ.
Фақат далиллар бўлиши шарт, шунчаки миш-миш ва қуруқ гап билан натижага эриша олмаймиз.

Пс. Умуман Қўқон шаҳридаги амалдорларнинг ҳар қандай ноқонуний хатти ҳаракатига алоқадор далиллар бўлса, Telegram орқали @Olimjon1115 га жўнатишингиз мумкин.
Яхши ва ишончли, далиллари мустаҳкам хабар жўнатилса, журналистик суриштирувлар натижасида ўз тасдиғини топса, мукофот берилади(бундай ҳаракат - маълумотни сотиб олиш, журналистикада қонуний ҳисобланади, мен Администрация қошидаги АОКА дан рўйхатдан ўтган расмий оммавий ахборот воситаси вакилиман, ҳаракатларим қонуний).

@OlimjonHaydarov
7.9K views10:46
Ochish/sharhlash
2023-06-26 20:58:40 Қўқондаги бозор муаммосини қўқонлик блогерлар анчадан бери ёзишаётганди.
Бу масалага энг кўп эътибор қаратган блогер Комил Ахмедов эди.

Комилжон ака айнан бугунгидек ҳолат бўлмаслиги учун анча ҳаракат қилди. Ҳамма ёмон кўрди, ҳокимиятдан тортиб( қурилишларга қарорларни ҳокимият чиқариб берган) бозор раҳбариятигача(ноқонуний қурилишларга улар рухсат берган). Ҳатто бозорчилар ёмон кўрди бу мавзу кўтарилганида. Лекин кўриб турибмизки, Комилжон ака ҳақ бўлиб чиқди. Комилжон ака доим бозор масаласи кўтарилса, "Аллоҳ сақласин-у, агар ёнғин бўлса, 2 соатда бутун бозор ёниб кетади, сабаби пожарний ход йўқ, ҳамма жойга магазин қуриб ташланган, бундай вазият инсонлар ҳаёти учун хавфли" дерди.
Қўқондаги амалдорлар очиқликка, эркин фикрга умуман тоқатсиз. Ё қаматади, ё қўрқитилади.
Комилжон акани ҳам фаолиятидаги кичик бир хато сабаб шаҳар ҳокими судга бериб, уй қамоғи ва интернетдан чекланишига эришди.

Бозор масаласини кўтарган яна бир блогер Jakhonbek Kamildjanov укамиз. Уни ҳам ҳокимлик тизимидан уюштирилган тадбир билан ушлашди. Адашмасам ҳоким ёрдамчиларидан бири ҳоким номидан имзо қўйиб ерларни бериб юбораётганига далил топиб бир неча марта ҳуқуқ тартибот органларига, ҳокимликка хабар берган, бу ҳақда ёзган, лекин ҳеч ким эътибор бермаган. Кейин шу ҳоким ёрдамчисини ўзи келишув асосида тадбир қилиб берган, ушлашган, ҳозир уй қамоғи, интернетдан чеклаш. Қўқонда нимадир муаммони гапирадиган жамоатчилик фаоли чиқса, тахминан мана шундай қисмат кутиб туради.

Сўз эркинлигини "манипулятив диктатура" усулида бўғилишининг натижасини мана бугун кўриб турибмиз.

Бир нарсага ҳайронман. Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev доим сўз эркинлиги, жараёнларга жамоатчилик фаоллари, хусусан журналист ва блогерларни жалб қилиш ҳақида гапирган, гапирмоқда. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров ҳам сўз эркинлиги, жамоатчилик вакиллари билан мулоқот тарафдори. Лекин нега Қўқон ҳокими Маъруфжон Усмонов ундай эмас?

Ҳоким бўлганидан бери ОАВ вакиллари билан эркин, олдиндан эълон қилинган мулоқот ташкил қилмаган(ваҳоланки, АОКА тасдиқлаб берган режага асосан ҳокимлар ОАВ билан бир чоракда камида 1 та матбуот анжумани, 1 та брифинг ўтказишга мажбур, Қўқонда бирор марта мана шундай эркин мулоқот бўлмаган), зимдан ўзи ва бошқа маҳаллий амалдорларга нисбатан қилинган танқидларни ҳисобга олиб, йиғиб юради, блогер бир хато қилгудек бўлса, судга беради, синдиради.

Тушунмай қоляпман. Аслида сиёсат қандай?
Жамоатчиликни вертикал ҳокимлик бошқарув тизимига умуман яқинлаштирмасликми, ёки Қўқон шаҳар ҳокими бугунги сиёсатга мос ҳоким эмасми?

@OlimjonHaydarov
8.6K views17:58
Ochish/sharhlash
2023-06-26 20:32:29 Қуйидаги уй Қўқондаги бозорда содир бўлган ёнғин натижасида ёниб кетган, бозорга туташ бўлган уйлардан бири.

Бу уйларни чор атрофи "енгил конструсияда савдо дўкони қуришга берилган рухсат" билан бозор қилиб ташланган.
Рухсатни ким берган дейсизми?
Шаҳар ҳокими!
Шаҳар ҳокими бозорларга ёндош кўчаларга ҳам савдо дўконлари қуришга рухсат берган, бозор раҳбарияти аямай бу жойларни сотишган натижада ёнғин чиққанида ҳеч ким бозорга киролмаган. Натижа ҳаммага маълум.

Кўчадаги гапларга қараганда бозорда ёниб кетган махсулотларни жами нархи 5-6 миллион долларгача борар экан.
Тадбиркорларни шунча йўқотишини ким қоплайди?

Ҳокимлик бозор раҳбариятига кредит эвазига бўлса ҳам қуришни юклади. Лекин бу жойлар нари борса 15-20 миллион сўм(1000-1500 доллар)га битади. Асосий йўқотиш бу - ёниб кетган махсулотлар.
Ширин гапларга маҳлиё бўлаётган ҳурматли тадбиркорлар, сизни ҳаққингиз бўлган мулкларингиз ҳисобини кимдандир сўрадингизми?
Шунча йиллик уҳламай йиққанларингиз бир тунда ёниб кетса, бу табиий офат эмас, техноген фалокат бўлса, айбдорлар аниқ бўлса, нега ҳаққингизни талаб қилмаяпсиз?

Республика қонунчилигида ўзаро низолар суд орқали хал қилиниши кўрсатиб ўтилган. Ширин ва қуруқ ваъдалар на қоринни тўйдиради, на мулкингизни ортга қайтаради. Эртага 3-5 кун ўтиб, сайлов ўтса, шамоллар изларни ёпса, ҳеч қанақасига етказилган талофатни қоплай олмайсизлар. Ҳозир айни вақти. Техноген фалокат айбдорлари аниқ - тартибсиз савдо дўконлари қуриш учун қарор чиқарган шаҳар ҳокимлиги, бозорда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини таъминламаган бозор маъмурияти. Судга беринглар, бир неча киши. Бир киши, икки кишини иши суддан қайтиши мумкин. Адвокатлар олиб, 10, 100, 1000 киши судга беринглар. Мулкингизни қоплаб беришсин.

*

Уй эгаларига Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev ташрифи вақтида уйларини таъмирлашга ёрдам берилиши ҳақида айтилган экан. Лекин ҳозир ҳеч ким ёрдамга келмаяпти дейишмоқда. Ёнган уйлар маъмурий босим билан вилоят ва шаҳардаги қайсидир ташкилотларга бўлиб берилган чамамда. Улар ҳам қаердандир пул топиб, кўз кўрсинга таъмирлаб беришса керак. Уй эгалари мулкингизни баҳолатиб, уйингизга ёндош бўлган бозор раҳбарияти, шаҳар ҳокимлигини судга беринглар. Миллиардлаган мулкингиз ҳавога учмасин.

Ҳаққингизни талаб қилинг, юртдошлар.

Кимгадир айни масалада ҳуқуқий ёрдам бўлса, холис ёрдам беришга тайёрман.

@OlimjonHaydarov
8.1K views17:32
Ochish/sharhlash