Get Mystery Box with random crypto!

ИИВ тизими чуқур ислоҳотга муҳтож. Энг аввало тизимга жавобг | Olimjon Haydarov

ИИВ тизими чуқур ислоҳотга муҳтож.

Энг аввало тизимга жавобгар сифатида вазир Бобожонов кетиши керак(Бобожоновни узоқдан бўлса ҳам кўрмаганман, Аллоҳ гувоҳ заррача шахсий адоватим йўқ, уни яқиндан таниганлар яхши инсон, яхши ва малакали юрист дейишади. Лекин кўриниб турибдики, яхши инсон ва юрист бўлиш яхши ИИВ вазири бўлиши учун камлик қилар экан. Шу сабаб вазир ишдан кетиши шарт).

Лекин тизим чуқур ислоҳ бўлиши учун фақат вазирни кетиши камлик қилади.
Вазирликда обрўси вазирникидан кам бўлмаган(балки юқори ҳам бўлиши мумкин), ИИВ тизимидаги энг юқори унвон эгаси, 74 ёшли генерал-полковник Алматов ҳам бор.

Алматов Каримов даври(СССР) мелисаси. 2006-йилда Андижон воқеаларига айбдорлардан бири сифатида ишдан олинган, шундан кейин ҳукуматга Мирзиёев Президент бўлгунга қадар яқинлашмади. Мирзиёев даврида яна ИИВга қайтди, ҳозирда вазир маслаҳатчиси. Уни ИИВда жуда юқори обрўси ва тасири бор.
ИИВда янги замон нафаси билан ҳамоҳанг тарзда ислоҳотлар ўтказилиши шарт. Ислоҳотларни эски замон одамлари билан қилиб бўлмайди. Бу имконсиз.

Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev биламиз, ҳозирги ИИВ тизимидан кимнидир сиздан бошқа одам ишдан ололмайди. Бунга на Сенат, на Қонунчилик палатасининг қурби етмайди. Президент сифатида қарор қабул қилишингиз керак, ИИВни ислоҳ қилинг, агар қандайдир кучларни диверсиясидан қўрқсангиз, биз сизни ёнингизда ватан мустақиллигини ҳимоя қиламиз, фақат бунинг учун бизга ҳам сўраганларимиз(шахсий эмас жамият ривожи учун умумий сўраётганларимиз)ни беринг. Биламан сиз учун бу кадрлар қадрли(мамлакат ривожи ёки тинчлиги учун қанчадир миқдорда ҳисса қўшгандир балки) лекин ИИВ ислоҳоти уларни қадридан устунроқ. Аллақачон уларни нафақага чиқадиган вақти келди.
Умид қиламан, вазиятдан хабардорсиз, ҳукумат ва халқ ўртасидаги тобора катталашиб бораётган жарликни қисқартириш учун бизга ёрдам берасиз.

@OlimjonHaydarov