Get Mystery Box with random crypto!

Ростдан ҳам ҳукумат(куч ишлатар тузилмалар ёрдамида албатта) о | Olimjon Haydarov

Ростдан ҳам ҳукумат(куч ишлатар тузилмалар ёрдамида албатта) ортга қайтмас йўлга чиққан кўринади.

Фаолларга нисбатан қамоқ ва жарималар билан "чора кўриш" давом этади шекилли.

Жиззахлик жамоатчилик фаоли, ҳукуматга нисбатан танқидлари билан кўпчиликка таниш бўлган Muhammad Matjon акани бугун соат 11⁰⁰ Жиззах шаҳар ИИБга чақиришиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202²-моддаси(Ёлғон ахборот тарқатиш) билан маъмурий баённома расмийлаштириб, ҳужжатларни судга чиқаришган. Тайёрланиб туринг, бугун суд бўлади дейишибди.

Ҳайрон бўлганим ҳуқуқбузарлик объекти сифатида баҳоланган пост(айбловга Facebookдаги пост сабаб бўлган, расмдаги) ҳеч қандай шахсга қаратилмаган, шунингдек ёлғон ахборот ҳам ҳисобланмайди. Шунчаки умумий, мавҳумий пост бўлган. Катта эҳтимол бу постни ИИБ ходимлари ўзларига нисбатан қилинган ҳақорат деб баҳолашган. Лекин бу нотўғри. Балки сиёсий-ижтимоий фаолияти сабаб эсини киритиб қўйишмоқчи бўлишгандир, Аллоҳ билади.

Умид қиламиз ЖИБ Жиззах шаҳар суди бу абсурд ишни ё бекор қилади, ё ортга қайтаради. Агар Суд ҳам мана шу далил(буни нимаси далил аслида ярим соат ўйлаб, тушуна олмадим) асос қилиб, жарима белгиласа, уларга шерик бўлади деган гумонга борамиз.

Пс. Бу моддада айбдор деб топилганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари( 16,5 млн сўм) дан 100 баробари(33 млн сўм)гача жаримага тортилиши мумкин.
Қишда, газ муаммоси бўлган вақтда Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, вилоятдаги судьялардан яна бири виждонсизларча, ҳеч қандай асос ва далиллар бўлмай менга нисбатан БҲМнинг 70 баробари - 21 млн сўм жарима белгилаганди.
Ўша ишга алоқадорларни биттаси қамалди ҳозир, қолганлари ҳам ё қамалди, ё боласини ўлигини устида ўтиради, шундай дуо қилгандим, зулм қилган ва зулмда иштирок этган золимларни ўша вақтда.

@OlimjonHaydarov