Get Mystery Box with random crypto!

Кун.уз Бўкадаги ҳолат(ИИБ биносида фуқаро қийноқларга солиб ўл | Olimjon Haydarov

Кун.уз Бўкадаги ҳолат(ИИБ биносида фуқаро қийноқларга солиб ўлдирилганлиги) бўйича янги далиллар асосида яна бир мақола эълон қилибди(аслида Кун.уздан бошқа бирор ОАВ(хоҳ босма, хоҳ ёзма, хоҳ онлине, хоҳ ТВ) бундай масалаларни ёзишга духи етмаяпти охирги вақтларда. Шу мақолани анави "босма нашр келажак нашри, биз бўлмасак ахборот тугайди дейдиган амаки/холаларга жўнатиб қўйинглар).

Унда марҳум қандай қийнаб ўлдирилганлиги экспертиза хулосалари асосида айтиб ўтилган.

Farukh Samarkandi ака айтганидек охирги вақтларда ИИБлар "Бермуд учбурчаги(Кариб оролларида шундай ҳудуд бор, у ҳудудга кирган кема ёки самолёт изсиз йўқолаверган)"микан деган хулосага келиб қоляпти жамоатчилик.

Самарқандлик қадрдонимиз Жахонгир Сагдуллаев "ҳеч ким одам ўлдираман деб ишга келмайди" деб пост қўйганди. Жахонгир ука, мана бу вазиятни қаранг. Инсон бунчалик ваҳший бўлиши учун қандай ҳаётий-психологик жароҳат олган бўлиши керак. Деярли сабабсиз бир инсонни ўлгунча калтаклаш, уни бўғиб ўлдириш... билмадим нима деб айтишни.

Шунингдек яна бир жиҳат ойдинлашган, мақолада. Вилоят "оперлари"нинг каттаси "добро" берган, уриб бўлсаям бўйнига қўявер деб. Шу сабаб ходимлар бу ҳаракатлари ноқонуний бўлса ҳам, рухсат борлиги учун аёвсиз калтаклаган. Мана шуни тизимсизлик дейилади. ИИБ ходими унга юклатилган хизмат йўриқномаси ёки низом бўйича эмас бирор шахс хоҳиш-иродасига қараб ҳаракат қилиши тизимсизлик. Тизимни мана шундай ўзини тизимдан, керак бўлса давлатдан устун қўядиган кадрлардан тозалаш керак, ислоҳ қилиш керак. Бўлмаса ҳали ИИБ биноларидан кўпчиликни ўлиги чиқади.

Тошкент вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, оперларни "катакони" Ортиқ Худайбергенов экан. Бу брат Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергеновнинг ўғли ҳисобланади.
Маълумот учун ўз вақтида Турсинхон Худайбергенов ҳам ИИВ соҳасида ишлаган, хусусан воқеа содир бўлган Бўка туманида 1982-1987 йилгача ИИБ бошлиғи, 1987-1991-йилларда Тошкент вилояти ИИБда турли лавозимларда ишлаган.

@OlimjonHaydarov