Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-07-17 21:52:21 Ёритилмасидан ҳал бўладиган мурожаатлар.

Бошқа блогер/журналистларни билмадим-ку, шахсан мен одамларга ёрдам бериш мақсадида бу йўлдаман, асосий мақсадим шу.

Менга кимдир муаммо билан мурожаат қилса, мурожаатни ҳолатига қарайман. Агар муаммо хусусий, айрим вазиятлар учун хос бўлса, одатда соҳа бўйича жавобгар мутасаддиларга жўнатаман. Агар муаммо ҳал қилиш имкони бўла туриб ҳал қилмаса, оммага эълон қиламан, агар имкони бўлмаса ёки ҳал қилса, шу билан ишим бўлмайди. Мақсадим кимнидир қоралаш, ишдан ҳайдалишига ҳаракат қилиш бўлмаган, мақсадим вазиятлар, шахсиятлар эмас яъни.
Агар муаммо ижтимоий, жамиятни ҳамма қатламига алоқадор, тизимли бўлса, ҳал бўлиш бўлмаслигидан қатъий назар олиб чиқаман.

Мана шундай мурожаатга ўрнида жавоб қайтарадиган ташкилот матбуот хизматларидан бири "Фарғона Сувтаъминот" матбуот хизматидан Ахрор Утанбоев ака. Албатта тизимда муаммо керагидан ортиқча, лекин шахсан ўзимга келган муаммони Аҳрор акага жўнатаман, агар ваколати ва имкони доирасида бўлса, доим бартараф этишга ҳаракат қилади. Кеча, Марғилондан мурожаат тушди. Сув қувури тешилиб, сув исроф бўлаётган экан. Аҳрор ака мутахассислар билан гаплашиб, муаммони ҳал қилиш учун асосий линияни ўчириш кераклигини, бунда одамлар безовта бўлишини, сабр қилишса, Душанба(яъни бугун) эрталабдан таъмирлаш бошланишини айтди. Мана таъмирлаб қўйишибди, барака топишсин.

Яхшиликларни ҳам гапириб туриш керак, ўртоқлар)

@OlimjonHaydarov
7.6K views18:52
Ochish/sharhlash
2023-07-17 14:13:33 Olimjon Haydarov pinned a video
11:13
Ochish/sharhlash
2023-07-17 14:06:52
Тошкент вилоят суди Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган биринчи инстансия суди томонидан чиқарилган 3 йил қамоқ ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Шу йилнинг 8 май куни Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди Ж.Улуғмуродовни Жиноят Кодекси 244-модда, 3-қисм, "г"-банди билан айбдор деб топиб, 3 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилганди. Бу иш устидан киритилган шикоятни Тошкент вилоят судининг Ашурматов Сагдулла Нигматович бошчилигидаги судлов ҳайъати, гарчи адвокатлар Жаҳонгирни айбсизлигини далиллар билан тўлиқ исботлаган бўлсада, ўзгаришсиз қолдирди. Суд ҳукми ўқилгач, судья қабул қилган қарорини тушунтирмади ҳам.

ИншаАллаҳ энди умидимиз Олий Суддан, бўлмаса, ундан кейин халқаро судга чиқиб борамиз.

Бу мавзуга батафсил тўхталамиз, ҳозирча Жаҳонгирни ота-онасининг эмоциясини ҳамма кўрсин, айниқса унга зулм қилганлар, Аллоҳ ҳамма зулмга ўз жинсидан жазо беради. Кўринглар.

Батафсил видео



@OlimjonHaydarov
33.4K views11:06
Ochish/sharhlash
2023-07-17 13:26:20
Жаҳонгир Улуғмуродов ишида Тошкент вилоят суди биринчи инстансия суди чиқарган қарорни ўзгаришсиз қолдирди. Жаҳонгир қамоқда қолди...

Аллоҳ золимларга кифоя қилсин, ҳаммангиз дуойи бад қилинг, Аллоҳ шу дунёдаёқ ҳор қилиб қўйсин.

@OlimjonHaydarov
8.4K views10:26
Ochish/sharhlash
2023-07-17 11:30:33
Қўқон шаҳридаги бозорлар муносабат беришди.

Бироз аввал Қўқонда қайта қурилаётган бозорлар ҳашар усулида бўлиб берилгани ҳақида келган мурожаат асосида пост қолдиргандим. Шу бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги , бозор маъмурияти алоқага чиқишди. Улар берган маълумотга кўра "Ризқ Барака Савдо Комплекси" қайта қуриш лойиҳаси 26 млрд сўмга лойиҳа қилинган. Шундан 15 млрд сўм банк кредитлари, қолган 11 млрд сўм тасисчи("Ризқ Барака Савдо Комплекси") маблағлари ҳисобига қилиниши режа қилинган. Иш ҳажми катталиги учун ростдан ҳам ҳашарчилар жалб қилинибди, фақат улар текинга эмас, иш ҳақи тўлиқ бозор томонидан қоплаб берилиши бўйича ишлашмоқда экан. Яъни ҳашар эмас, ёрдамга келишибди. Қурилиш материаллари ҳам тўлиқ бозор томонидан олиб келинмоқда экан. Тезкор муносабат ва берилган маълумотлар учун бозор ва ҳокимликка ташаккур.

Ҳар икки томонни эшитдик, насиб қилса эртага шахсан бориб, қурувчи ва ишчилар билан гаплашиб келаман

@OlimjonHaydarov
7.1K viewsedited  08:30
Ochish/sharhlash
2023-07-17 09:43:56 Қўқондаги бозорлар "ҳашар" йўли билан қурилмоқда.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги ёниб кетган бозор ўрнига қурилаётган бозорни вилоятдаги катта заводлар, катта тадбиркорлар, шунингдек қурилиш фирмаларига бўлиб берилгани ҳақида хабарлар келмоқда. Бизга мурожаат қилган бир неча қурувчилар ўзларига вилоят ҳокимлиги, шунингдек бир нечта вилоят даражасидаги бошқармалар "элга келган тўй", "Президент топшириғи" бўлгани учун бозордан маълум ҳудудни ўз ҳисобидан қуриб бериши кераклигини "илтимос" қилишаётганини айтишмоқда. Шунингдек вилоятдаги туманларнинг қурилиш бўйича ўринбосарларига(ўз ҳудудидан тадбиркор топиб, ўз ҳисобидан қилади), вилоят ва шаҳардаги катта тадбиркорларга ҳам жойлар бўлиб берилган. Қурувчиларни аксари буни мажбур қилишмоқда, Президент топшириғи дейилса, ким ҳам қаршилик қила оларди. Лекин улар рози бўлиб қилишгани йўқ, уларни асосий эътирози нега бозорқўм йиллар давомида бозордан миллионлаб доллар фойда кўради-ю, биз бозорни қуриб берамиз дейишмоқда.

Ҳозирча бу иддаоларни тасдиқлаш ёки рад қилиш имконим йўқ, лекин бозорда ростдан ҳам турли завод ишчилари ишлашмоқда.
Бозор раҳбари( номинал эмас, асл эгаси Жамолхон ака) одамларга "50 млрд кредит олиб, қуряпман бозорни" дегани ҳақида бозорчилар айтишмоқда. Қайси бири ҳақиқат?
Бозорни қанча қисми бозор эгаси томонидан, қанча қисми "ҳашар" йўли билан қурилмоқда?
Умуман бозорни қанчадир қисмини бозор раҳбари қайта тиклаяптими?

Ҳашар албатта яхши, оғир кунда бир биримизга ёрдам бериш жуда яхши одат. Лекин бу ерда нозик икки жиҳат бор. Биринчиси ёрдам рози бўлиб, ихтиёрий қилиниши керак. Иккинчиси бозордан шунча фойда олган бозор раҳбари қайта қуришда харажат қилмаётган бўлса-ю, барча қурилишни ҳокимлик ва тадбиркорлар қилаётган бўлса, тадбиркорни бозордаги улишини қайтариб олиб, халққа қайтариб бериш керак бозорни.

Бу каби миш-мишлар қачон тугайди? Қачонки икки томон - жамоатчилик(ёки вакиллари) ва бозор, ҳокимлик бир жойга келиб, ўзаро гаплашишса. Лекин биз қанча сўрамайлик, шундай саволлар кун тартибида турса ҳам, матбуот анжуманидан қочишмоқда.

Пс. Бозор раҳбари ростдан 50 млрд қарз олиб бозорни ўзи қилаётган бўлса, шу кредит олиш ҳужжатларини эълон ёки тақдим қилсин, кўрайлик. Бўлмаса юқоридаги каби гап сўзларга жавоб беришсин.

@OlimjonHaydarov
7.7K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-07-17 09:17:21 2 чақага қиммат Пахтакорга 7 млрд ёрдам.

Toshkent шаҳрини вақтинча бошқариб турган ҳокими Ш. Умурзақов Пахтакор футбол клубининг иш ҳақи, коммунал тўловлари, ўйин харажатлари учун шаҳар бюджети захира маблағлари ҳисобидан 7 млрд сўм( 7 000 000 000 сўм ёки тахминан 600 000 доллардан кўпроқ) ўтказиб берибди.

Шаҳарда барча ижтимоий муаммолар тугаб, пулни қаерга сарфлашни билмай умуман манфаати бўлмаган футбол учун млрдлар ҳавога сарфланмоқда.

2,5 сменада ўқиётган мактаб ўқувчилари учун янги мактаблар қуриш, сифатли бўлмаган боғча тарбияланувчилари овқат рационини яхшилаш, кўринишидан урушдан кейинги ҳолатни эслатувчи шаҳар ички кўчаларини таъмирлаш, электр кучланишларга дош бермаётган ТПларни алмаштириш каби ишларни қилиш шартмас, уларни насиб қилса 22-асрда қиламиз, оз қолди, арига 77 йил, бир зумда ўтиб кетади.

Пс. Айтганча ҳозирда Пахтакор клуби раҳбари собиқ шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳисобланади.

@OlimjonHaydarov
7.4K viewsedited  06:17
Ochish/sharhlash
2023-07-16 21:12:28 Қўқонлик бир неча юз миллион долларлик метан газ магнатларига нима бўлди?

Кўпчилик билса керак бундан бир неча йил аввал автомашиналар учун сиқилган(метан) газ қуйиладиган скотч ва бошқа баллонлар тақиқланиб, фақат темир баллонларга рухсат берилди. Бу "имконият"дан фойдаланган Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ака ука Улуғбек ва Ойбек Тошматовлар Хитойлик ҳамкорлари билан ташкил қилган "Шаффоф" бренди бозорни катта тезликда эгаллай бошлади(улар учун бу бизнес бегона бўлмаган. Аввалдан Хитойдан тайёр темир газ баллонлар олиб келиб сотишган, кейинроқ Қўқонда ишлаб чиқариш бошланган). Қисқа муддатда баллон бозори деярли тўлиқ эгаллаб олинди, 2023-йил бошига кўра Республикада ишлаб чиқарилаётган темир газ баллонлари умумий ҳажмининг тахминан 80-90 фоизи айнан "Шаффоф" ҳиссасига тўғри келган. Қолган бир қисми Навоийда, яна бир қисми метан газ соҳасида "Шаффоф"ни рақобатчиси, Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззоқовнинг қудаси Қудратбек Абдуллаев(Қудратбой)га тегишли заводларда ишлаб чиқарилган.

2019-йилда ўша вақтдаги Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев қўллови билан "Шаффоф" бренди Президент назарига тушди. "Шаффоф" фаолияти ҳукумат қўллови билан кенгая бошлади. Уларга Президент томонидан 2019-2020-йилларда электромобил ишлаб чиқариш топширилди(ҳозиргача бундай завод қурилмаган, лойиҳа ҳам амалга ошмай қолиб кетди). Бу ишлар билан параллель равишда "Шаффоф" бренди остида Андижондан Нукусгача метан заправкалар очилишни бошланди. Жами заправкалар сони 101 тага етганди. Асосий қисми Фарғонада (адашмасам 73 та), Андижонда бир нечта, Наманганда йўқ эди адашмасам(Наманганда фақат Қудратбойга тегишли ёки унинг яқинлари бошқарадиган газ заправкаларга рухсат берилган, вилоятга бошқа ҳеч ким кириб, газ заправка қуролмайди дейишади), Тошкент вилоятида бир нечта, қолгани Нукусгача қатнов яхши бўлган йўл бўйларига заправкалар қурилган. Маълумот учун 1 та заправка ишга тушиши учун тахминан 1 миллион доллар кетиши ҳақида айтишади.

"Шаффоф" ишлари юришгач, фаолиятни яна кенгайтира бошлади. Хитойлик ҳамкорлари билан Республикадаги энг кўп ҳажмли цемент ишлаб чиқарувчи заводлардан бирини ишга туширишди, кўп қаватли уйлар қуришни бошлашди. Бир қарашда ҳаммаси аъло, фаолият кенгаймоқда, бир неча юз миллионлик бизнес гуркирамоқда эди....
Лекин...

Кутилмаганда 2023-йилнинг 16-мартида Республика бўйлаб барча метан заправкалар, барча объектларга бир вақтда маска шоу уюштирилиб, "электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш" важи билан барча объектлар ёпилди. Ака ука Тошматовлар ва бош ҳисобчи қамоққа олинди(ҳозиргача уларни тақдири ҳеч кимга маълум эмас).

Орадан 5 ой ўтди. Бу иш бўйича деярли ҳеч нима айтилмаяпти. На Прокуратура, на ИИБ, на ишни олиб бораётган Республика DXX расмий муносабат бермаяпти. Аниқ бир гап бўлмагач, миш-мишлар болаламоқда. Кимдир "Шаффоф"чиларни 159-моддада айбланибди деса, кимдир газни ўғирлаб сотган экан дейди. Яна бир тоифа "Шаффоф"чилар "юқори элита"дан кимнидир "чегарасини кесиб ўтган" демоқда. Аниқ бир гап йўқ. Уларни доим қўллаб келган Ш. Ғаниев( ҳозирда у Администрацияда ишлаяпти, бу жуда катта лавозим, қудрат) ҳам ёрдам беролмаганига қараганда вазият жуда жиддийга ўхшамоқда.
Қанчалик жиддий, аслида нима бўлган, қандай айб қўйилган, бу жамоатчиликка қизиқ, бирор хабар ёки маълумот беринглар, ўртоқлар.

Пс. Шахслар тизимлардан устун бўлган жамиятларда шундай бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev ҳар сафар Фарғонага келганида кўришадиган, бир неча юз миллионлик бизнеси бор, бир соҳани энг олди ва монопол эгаси бўлсанг ҳам, бир кечада кайфиятлар сабаб ҳаммасидан қуруқ қолишинг, бўйнингга етти авлодингга етадиган қарз илиниши, умрингни қолган қисми қамоқда ўтиши мумкин. Афсус...

@OlimjonHaydarov
9.7K views18:12
Ochish/sharhlash
2023-07-16 17:51:26 Қўқон шаҳрида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжуманида Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Обиджон Жўраев, Фарғона вилояти қурилиш бошқармаси Қўқон шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими раҳбари Насимхон Ахмедов, Кадастр агентлиги шаҳар бўлими раҳбари Баркамол Эркабоев, Қўқон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Иродахон Мирзаева, шаҳар архитектура бўлими бош мутаҳасиси Хайрулло Комиловлар иштирок этишди.

Матбуот анжуманидан мақсад тармоқда тарқалган, шаҳардаги 27 ва 31-мактаблар ҳудудлари сотиб юборилгани ҳақидаги хабарларга муносабат берилиши экан.

Берилган маълумотларга кўра, мактабларнинг бирида бир неча йил аввал қозонхона қуриш учун ажратилган ер мақсадсиз фойдаланилгани сабабли мактабга қайтариш ишлари бошланган. Яна бир ҳудуд бошқа мактабга тадбиркор томонидан ет миқдорига тенг ҳудудга мос равишда вазирлик хатига асосан берилган экан.

Мен матбуот анжумани вақти ва мавзусидан 30 40 дақиқа аввал хабар топганим сабаб тайёргарлик кўролмадим. Ёнғин чиққан бозор ҳақида саволларим бор эди, афсуски шаҳар ҳокими қатнашмади. Лекин муҳими мулоқот бўлгани. Жамоатчилик ва ҳокимлик ўртасида мулоқот бўлгани муҳим қадам.

Матбуот анжумани ташкиллаган Ulugbek Norbaev акага ташаккур. Умид қиламиз келгусида ҳоким иштирокида ҳам матбуот анжумани ташкиллаб берилади. Тайёргарлик кўрмаганим ва муҳокама марказидаги мактаблар бўйича етарли маълумотларим бўлмагани сабабли саволларни асосан маҳаллий блогерлар - Комил Ахмедов , Jakhonbek Kamildjanov , Abdulloh Ziyo , Akmal Saidjonov ва Мулоқот ТВ мухбири сифатида Fayzullo Sultonov ташриф буюрган томонидан берилди.
Улар ҳолат ҳақида батафсил ёзишса, яхши бўларди.

@OlimjonHaydarov
6.9K views14:51
Ochish/sharhlash
2023-07-16 17:31:10 Конструктив мухолифат нима?
У бизга керакми?

Энди мухолифатга расман рухсат бериладими.

2 кун аввал Президент инаугурациясида эндиликда конструктив мухолифатга рухсат берилиши ҳақида айтиб ўтилди. Бу жумла кўпчиликка тушунарсиз бўлди.

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ва Kun.uz бу ҳақда батафсил тушунтирилган видео тайёрлашибди. Кўришни маслаҳат бераман.




@OlimjonHaydarov
6.6K views14:31
Ochish/sharhlash