Get Mystery Box with random crypto!

Namangan viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi N
Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi
Kanal manzili: @namvilhok
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.08K
Kanalning ta’rifi

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области
Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-11-08 20:26:42
Чортоқ туманида аҳолига сифатли газ етказиб бериш ва келган мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали “Чортоқ тумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан жами 36998 нафар истеъмолчига хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Тумандаги 12187 та аҳоли хонадонлари табиий газ тармоғига уланган, улардан 1054 таси кўп қаватли хонадонлар, 11133 таси эса ҳовлили хонадонлардан иборат. Бундан ташқари, 109 нафар улгуржи истеъмолчиларга ҳам табиий газ етказиб берилмоқда.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ маблағи ҳисобидан “Чортоқ тумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 12125 нафар аҳоли хонадонларига АСКУГ тизимига уланган электрон ҳисоблагичлар ўрнатилган.

Белгиланган режага асосан шу йилнинг январ-октябр ойлари давомида истеъмолчиларга 3582,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, аҳоли хонадонларига 220 дона маиший газ баллонлари тарқатилди.
1.2K views17:26
Ochish/sharhlash
2022-11-08 17:37:52
Факт 24 | Маҳсулотини 5 та мамлакатга экспорт қилаётган ҳунарманд
#8nov #uzbekiston24
1.8K viewsedited  14:37
Ochish/sharhlash
2022-11-08 16:36:06
Барча наманганликларни “Янги Нафас” спорт мусобақаларига таклиф қиламиз!

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб юртимизнинг 15 та шаҳрида “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида “Янги нафас” спорт мусобақалари ўтказилади.

“Янги Нафас” спорт мусобақасининг ҳар қандай тайёргарлик даражасига эга иштирокчиси учун оптимал масофа узунлиги 3 км.

Демак, 13 ноябрь куни соат 12:30 да Наманган шаҳри марказидаги Темир йўл вокзали фаввораси олдидаги “Шердор Плаза” меҳмонхонаси олдидан “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда - бирга югурамиз!”
4.7K views13:36
Ochish/sharhlash
2022-11-08 15:51:33
Мингбулоқ ва Наманган туманларида топшириқ бўйича ишлар бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг "Аҳоли кунлик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ишчи гуруҳларлари томонидан ҳудудларда тарғибот ишлари олиб борилиб, масъул ташкилотлар томонидан Мингбулоқ ва Наманган туманларининг ички йўлларида шағаллаш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳозирда йўлсозлар томонидан махсус техникалар ёрдамида жараён давом эттирилмоқда.
2.2K views12:51
Ochish/sharhlash
2022-11-08 15:40:21
#Кун_Рақами

Наманган вилояти бюджети бўйича маълумот

Вилоят Молия бош бошқармаси

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
2.0K views12:40
Ochish/sharhlash
2022-11-07 18:28:00
Аҳолининг ичимлик сувига бўлган эхтиёжини қондириш, илк маротаба сув таъминоти билан таъминлаш мақсадида, Косонсой тумани "Мажнунтол" МФЙ Идрок кўчасида ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланиб, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ Косонсой туман бўлими томонидан хозирги вақтда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Режалаштирилган 1,6 километрлик диаметри 110 миллиметрли полиэтилен тармоқнинг 800 метр қисмида ишлар бажариб бўлинди.
1.2K views15:28
Ochish/sharhlash
2022-11-07 18:26:30 Учрашув якунланди. Унда жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Coca Cola Суперлига. 25-тур. "Металлург" - "Навбаҳор" - 0:1.
Гол: Зоран Марушич (60).
1.0K viewsedited  15:26
Ochish/sharhlash
2022-11-07 18:02:35
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408-қарорига мувофиқ, Тўрақўрғон туманида 2022 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни жойларда кенг жамоатчиликка тарғибот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Жамшид Абруев, вилоят молия бошқармаси бошлиғи Зуҳриддин Баҳриддинов туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров ҳамроҳлигида 2-сектор ҳудудидаги Поросмон маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси билан учрашув ўтказишди.

Юқоридаги қарор бўйича ушбу маҳаллада 2 километр йўл асфальтланади. Бунинг учун 1 миллиард 310 миллион сўм маблағ ажратилган. Лойиҳа ҳужжатлари якунланиши билан ишга киришилиб, ҳаво ўта совуб кетгунига қадар асфальтлаш якунланади.

Нуронийлар халқни ўйлаб шундай адолатли йўл тутаётган Президентимизга, раҳбарларга миннатдорчилик билдиришди. Маҳалла аҳли уларга елкадош бўлишга ваъда беришди.
1.3K views15:02
Ochish/sharhlash
2022-11-07 17:55:50
ГОООООООООООООЛЛЛ! Зоран Марушич 60'

«Металлург» - «Навбаҳор» 0:1
1.3K viewsedited  14:55
Ochish/sharhlash
2022-11-07 17:53:54
Наманган тумани

Энг намунали ўқувчилар тақдирланди

Наманган туманида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда яна бир  ҳайрли иш амалга оширилди.

Тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган фаол ўқувчи ёшлардан 36 нафарига "Нуроний" жамғармаси ҳисобидан 500 минг сўмдан мукофот пуллари тантанали равишда топширилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўқувчилар ўзининг намунали хулқи, аъло ўқиши, жамоат ишларидаги фаол иштироки, фан олимпиадаларидаги ютуқлари, спорт соҳасида эришган мувафаққиятлари билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқдалар.

Пул мукофотини топшириш маросимида туман ҳокими Садриддин Мўминов, туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Дилбар Хошимовалар иштирок этди.
1.3K views14:53
Ochish/sharhlash