Get Mystery Box with random crypto!

Namangan viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi N
Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi
Kanal manzili: @namvilhok
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.08K
Kanalning ta’rifi

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области
Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-11-06 13:05:24
#online

2022 йилда амалга ошириш режалаштирган ишлар тақдимоти  бўлиб ўтмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408 қарорига мувофиқ, 2022 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни жойларда кенг жамоатчиликка тарғибот қилиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича тақдимотлар ўтказилмоқда.

Одамлар турмуш тарзини яхшилаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири.

Шу боис Янги Наманган туманида ҳам ҳудудларни обод қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг жамоатчилик фикри ўрганилмоқда.

Давлат раҳбари томонидан биринчи даражали муаммоларни ҳал қилиш учун зарурий маблағ ажратилди.

Тумандаги “Абу Райхон Беруний” маҳалласига ҳам мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун маблағ ажратилди.

Ушбу маблағларни муаммоли масалаларни ҳал қилиш учун тежаб ишлатиш ва бунда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича туман ҳокими бошчилигида тағдимотлар бўлиб ўтмоқда.
992 views10:05
Ochish/sharhlash
2022-11-06 12:46:50
#Норин туман
#Яшил_макон
#Фоторепортаж

Норинда бир кунда саккиз минг дона тут кўчат ўтқазилди. Натижада янги тут плантациялари пайдо бўлди

- Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган хайрли хашар пиллачиликни янги босқичга олиб чиқади. Бугун туманимиз илғор пиллакорларини кўриб турганимиздан хурсандмиз.

Айни пайтда биз жам бўлиб турган Ғалаба ММТП ҳудудидаги Норинлик онахон фермер хўжалигида 8 минг дона Марҳамат навли ноёб тут кўчати экилди. Норин тутчиликда ҳам, кўкаламзорлаштиришда ҳам барчага намуна бўлади, - деди туман ҳокими Жўрабек Нурматов.

Семинарда барча туманлардаги пиллахона рахбар ва агрномлари иштирокида ипак қурти учун асосий озуқа ҳисобланган тут кўчатлари экишни кўпайтириш ва парваришлаш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Жўрабек Нурматов, вилоят худудий “Агропилла” МЧЖ раҳбари Лобархон Явминова қатнашдилар.
993 views09:46
Ochish/sharhlash
2022-11-06 12:35:02 Аҳоли турмуш-шароитини яхшилаш чоралари кўрилмоқда

Одамлар турмуш тарзини яхшилаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири.

Шу боис Наманган туманида ҳам ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг жамоатчилик фикри ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижасига кўра ҳар бир маҳаллалар кесимида 3 тадан энг долзарб муаммолар ишчи гуруҳга тақдим қилинди.

Давлат раҳбари томонидан биринчи даражали муаммоларни ҳал қилиш учун зарурий маблағ ажратилди.

Тумандаги “Кўл бўйи”, “Шамсикўл”, “Ғайрат”, “Анжирзор” ва “Кичик Қурама” маҳаллаларига ҳам мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун маблағ ажратилди, ушбу маблағларни муаммоли масалаларни ҳал қилиш учун тежаб ишлатиш ва бунда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича тарғибот йиғилишлари ўтказилди.

Тарғибот йиғилишда вилоятдан боғланган вакил Р. Расулов, туман ҳокими С. Мўминов, 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи У. Абдувалиев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Д.Хошимова ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
959 views09:35
Ochish/sharhlash
2022-11-06 12:35:02
928 views09:35
Ochish/sharhlash
2022-11-05 21:29:28
Бугун Поп тумани Ифтихор ва Ипак йўли МФЙларида "Турсунбой Саиджон" фермер хўжалиги дала майдонида ПҚ-20-сон қарорига асосан тарқатилган ер майдонларига тўқсонбосди экинларини экиш мавзусида Чуст, Минбулоқ ва Поп тумани ҳоким ёрдамчиларига семинар ўтказилди.

Бугун
бу ер майдонларида тўқсонбости усулида пиёз, саримосқпиёз, седана, сабзи каби экинлар экиб, парваришланмоқда.

Семинарда тўқсонбости экинлардан юқори ҳосил олиш учун бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар тушунтирилди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси
797 views18:29
Ochish/sharhlash
2022-11-05 21:27:08 "Ўзбекистон тиббиёти--инсон қадри учун"

ПОП ТУМАНИ


Поп туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида кардиолог хонасини компьютер жамланмаси, коагулометр, танометр, фонендоскоп, электрон тарози, пульсоксометр, ЭКГ, ЭХОКГ, холтер, дефибриллятор ва лаборатория анжомлари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, бунинг учун маҳаллий бюджетдан 101 миллион сўм маблағ ажратилган.
Шунингдек“Онко-назорат” (cancer-назорат) хонаси ҳам маҳаллий бюджетдан ажратилган 79 млн. сўмдан зиёд маблағ эвазига компьютер жамланмаси, гинекологик кресло, термоаблятор, термокоагулятор билан жиҳозланган.
Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, уларни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида шошилинч қабулхона бўлими ташкил қилинди. Туманда очилган “Туманлараро қўшма шикастланиш маркази”га ўрнатилган гемодиализ аппарати ишга туширилди. Натижада нафақат туман, балки қўшни туманлардаги беморлар узоғи яқин, мушкули осон бўлди. Яқин вақт ичида марказ таркибида ўрнатилган МСКТ аппаратининг ишга туширилиб, ангиография аппарати олиб келиб ўрнатилади.
Тумандаги 40 ёш ва ундан юқори 18699 нафар аҳолини скрининг текширувларидан ўтказиб, улардаги хавфли касалликларни барвақт аниқлашга муваффақ бўлинди. Беморлар учун даво чоралари кўрилди, айни пайтда скрининг текшируви натижаларига кўра касаллик ҳавфи бор деб топилган аҳоли “Д” назоратига олиниб, соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўз навбатида, 9894 нафар 45-65 ёшдаги аёллар орасида сут бези саратони учун текширувлар, яъни маммоскрининг жараёнида 249 та ҳолатда кўкрак бези саратони аломатлари аниқланиб, 14 ҳолат эрта босқичда аниқлангани маълум бўлди. 16652 нафар 35-55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни саратони скрининги ўтказилганда, 28 та ҳолатда саратонолди касалликлар, 17 та ҳолатда бачадон бўйни саратони аниқланди. 13 нафар аёлда бу касаллик эрта даврда аниқланди.
Жорий йилда эндокринологик касалликлар ва 40 ёшдан катталарда юрак-қон томир касалликларини эрта босқичда аниқлаш мақсадида 18699 нафар аҳолини мақсадли скрининг билан қамраб олиш режалаштирилган эди. Сентябрь ойида 4486 нафар аҳоли скринингдан ўтказилди ва  уларнинг 33 нафарида қандли диабет касаллиги, 268 нафарида юрак-қон томир касаллиги аниқланди. Тумандаги 20-, 21-, 22-, 23-, 24- ва 25-ОПларда 350 нафар хавф гуруҳидаги аҳоли орасида гепатит касаллигига мақсадли скрининг текширувлари ўтказилди. Ҳозирда касаллик аниқланган беморлар стандарт протоколлар асосида даволанишлари учун 1 млрд. сўмлик 120 хил турдаги дори воситалари билан бепул таъминланмоқда.
Ихтисослаштирилган ёрдам бўйича ҳам муайян натижаларга эришилмоқда. Йил бошидан буён ихтисослашган марказларнинг вилоят филиаллари мутахассислари томонидан 25 минг нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди, 140 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича 0-18 ёшгача бўлган 16 минг нафардан ортиқ болалар педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиб келиняпти. Касаллик аниқланган болалар “Д” назоратига олиниб, режа асосида соғломлаштириш чоралари кўриляпти. Яқин вақт ичида 4 нафар бемор болаларда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
615 viewsedited  18:27
Ochish/sharhlash
2022-11-05 21:27:07
544 views18:27
Ochish/sharhlash
2022-11-05 21:26:43
Махсус репортаж | «Яшил макон»: «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари
#5nov #uzbekiston24
543 viewsedited  18:26
Ochish/sharhlash
2022-11-05 21:25:54
#Чортоқ

Чортоқ санаториясининг суви дунёда ўҳшаши йўқ. Менерал сув 2850 метр чуқурликдаги қудуқдан кўтарилади, ҳарорати 49-55 даража.Селсий ва натрий хлорид, калций, геотермал минерал сувларининг йодбром гуруҳларига киради. Бу ерда асосан таянч-ҳаракат тизими, юрак-қон томир тизими, ошқозон ичак тракти, тери касалликлари, невралогия, гинекология, бўғим оғриқлари каби бир қатор касалликлар билан оғриган беморлар шифо топишган.
545 viewsedited  18:25
Ochish/sharhlash
2022-11-05 21:25:27 Тўрақўрғон туманида ҳам куз-қиш мавсумини кўнгилли ўтказишга тайёргарлик олиб борилмоқда.

Жумладан, 2- сектор ҳудудидаги 13 та маҳаллаларда ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилиб,  туман прокуратураси биносида штаб фаолияти йўлга қўйилди.

Ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда аҳолининг яшаш хонадонлари ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа йўналишларда хатловдан ўтказилди,  аниқланган муаммолардан келиб чиқиб, 700 метр эянги электр тармоғи тортилди, 100 дан ортиқ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган, якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган, чин етим ҳисобланувчи ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган эҳтиёжманд оилаларнинг 17 нафарига иссиқ кийим бош, 8 та оилага газ баллон, 25 та хонадонларга 12 тонна кўмир, 20 та оилаларга озиқ-овқат заҳиралари етказиб берилди.
542 views18:25
Ochish/sharhlash