Get Mystery Box with random crypto!

Namangan viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi N
Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi
Kanal manzili: @namvilhok
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.08K
Kanalning ta’rifi

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области
Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2022-10-12 03:43:16
#Онлайн

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг 7 октябрь куни тизимдаги тиббиёт муассаларини куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганишлари чоғида берилган топшириғига асосан, Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "Қўғай ҳудудий бўлимида" қарийиб 400.0 миллондан ортиқ маблағ эвазига
8 та функционал кроват, 6 та чақалоқлар арвачаси, 20 та тумбочка, чақалоқлар 1 та КЮВЕЗ аппаратлари билан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
1.2K views00:43
Ochish/sharhlash
2022-10-12 03:21:23
#Ona_tilim

"BEKAT"

Tilimizga munosabat haqida og‘riqli videorolik.

O‘zbek tilidan sof foydalanaylik!
956 viewsedited  00:21
Ochish/sharhlash
2022-10-12 03:20:55
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ўртасидаги “Заковат” турнирида ғолиблар аниқланди!

1-ўрин - Наманган шаҳридаги президент мактаби жамоаси;
2-ўрин - Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби жамоаси;
3-ўрин - Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби жамоаси.


Мазкур жамоаларнинг ҳар бир аъзосига “Заковат интеллектуал клуби” ННТ томонидан қимматбаҳо ноутбуклар совға қилинди!

Эндиликда ушбу жамоалар аъзолари олий таълим муассасаларига базавий тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

Шунингдек, уларнинг ҳар бирига бир ўқув йили давомида ҳар ой "Заковат" стипендияси тўлаб борилади!


РМММ Наманган вилояти бўлими ахборот хизмати.
928 views00:20
Ochish/sharhlash
2022-10-11 21:10:33
Mobil yangiliklar. (11.10.2022)
236 viewsedited  18:10
Ochish/sharhlash
2022-10-11 21:10:10
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгашининг конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Кенгашнинг 2017-2022 йиллар давомида амалга оширган ишлари юзасидан умумий ҳисоботи ҳамда назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.

Конференцияда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва таклиф ҳамда ташаббусларини тинглаш мақсадида Наманган шаҳар ҳокими ҳам шахсан иштирок этди.

Ғофуржон Жамолов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши фаолиятини доимо қўллаб-қувватлашини ва шу билан бирга ҳар соҳада ёшларни таянч сифатида кўришини таъкидлади.
      
Ўтган давр мобайнида Наманган шаҳар кенгаши томонидан ташкилот олдига қўйилган устувор вазифа ва мақсадларни амалга оширишда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотларнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти, Кенгашнинг умумий фаолияти юзасидан қизғин муҳокамалар бўлди.

Амалдаги раис Анасбек Ҳамрабаев Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши раислигига қайта сайланди.
247 views18:10
Ochish/sharhlash
2022-10-11 21:08:33
Поп тумани ҳоким ёрдамчилари истакларига кўра Наманган шаҳрида ташкил этилган Баркамол авлод кичик саноат зонаси иш фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ҳоким ёрдамчиси Отабек Турсунов поплик ҳамкасбларига Баркамол авлод КСЗ бўйича батафсил тушинчалар берди, ишга туширилган лойиҳалар билан таништирилди.

Лойиҳа қиймати 30 млрд. сўмни ташкил этувчи, 200 та иш ўрни яратилишига эришган «Balance tеx» МЖЧ раҳбари Нишанов «Баркамол авлод» КСЗда амалга ошириб келаётган ишлари тўғрисида маьлумот бериб, ҳозирда ҳоким ёрдамчиси кўмаги ва олиб бораётган тарғибот ишлари натижасида қўшимча 62 нафар фукаро расмий бандлиги таъминланганлиги, 34 нафар фуқаро тикувчилик йуналишида иш ўрганаётганлигини таъкидлади.

«Баркамол авлод» кичик саноат зонаси 10 гектарлик ҳудудда жойлашган, умумий ҳисобда 46 та лойиҳаларни амалга ошириш режа қилинган бўлиб, барча лойиҳалар битгач, 6 470 ишчи ўрни яратилади. Умумий лойих киймати 613 млрд. сўм.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси
267 views18:08
Ochish/sharhlash
2022-10-11 19:19:45
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг Норин тумани Кемабоши маҳалласидаги сайёр қабулида юздан ортиқ фуқаронинг моддий таъминот, уй-жой, кредит, ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
1.3K views16:19
Ochish/sharhlash
2022-10-11 18:20:28
Факт 24 | Марказий Осиёдаги энг нодир топилма сифатида баҳоланаётган қўлёзма
#11oct #uzbekiston24 #namangan
1.8K views15:20
Ochish/sharhlash
2022-10-11 06:55:46 https://uza.uz/uz/posts/qadimshunoslar-chustda-qazishma-ishlarini-olib-bormoqda_414467
1.3K views03:55
Ochish/sharhlash
2022-10-11 04:53:02
Бугун Наманганда ҳаво ҳарорати 25 даража бўлади

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 11 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.
1.8K views01:53
Ochish/sharhlash