Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-4 | Namangan viloyati hokimligi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408-қарорига мувофиқ, Тўрақўрғон туманида 2022 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни жойларда кенг жамоатчиликка тарғибот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Жамшид Абруев, вилоят молия бошқармаси бошлиғи Зуҳриддин Баҳриддинов туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров ҳамроҳлигида 2-сектор ҳудудидаги Поросмон маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси билан учрашув ўтказишди.

Юқоридаги қарор бўйича ушбу маҳаллада 2 километр йўл асфальтланади. Бунинг учун 1 миллиард 310 миллион сўм маблағ ажратилган. Лойиҳа ҳужжатлари якунланиши билан ишга киришилиб, ҳаво ўта совуб кетгунига қадар асфальтлаш якунланади.

Нуронийлар халқни ўйлаб шундай адолатли йўл тутаётган Президентимизга, раҳбарларга миннатдорчилик билдиришди. Маҳалла аҳли уларга елкадош бўлишга ваъда беришди.