Get Mystery Box with random crypto!

Наманган тумани Энг намунали ўқувчилар тақдирланди Наманган | Namangan viloyati hokimligi

Наманган тумани

Энг намунали ўқувчилар тақдирланди

Наманган туманида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда яна бир  ҳайрли иш амалга оширилди.

Тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган фаол ўқувчи ёшлардан 36 нафарига "Нуроний" жамғармаси ҳисобидан 500 минг сўмдан мукофот пуллари тантанали равишда топширилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўқувчилар ўзининг намунали хулқи, аъло ўқиши, жамоат ишларидаги фаол иштироки, фан олимпиадаларидаги ютуқлари, спорт соҳасида эришган мувафаққиятлари билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқдалар.

Пул мукофотини топшириш маросимида туман ҳокими Садриддин Мўминов, туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Дилбар Хошимовалар иштирок этди.