Get Mystery Box with random crypto!

Namangan viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi N
Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi
Kanal manzili: @namvilhok
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.08K
Kanalning ta’rifi

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области
Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 34

2021-02-14 08:41:24 #Live

Давлатобод туманидаги вилоят Маданият марказида “Маҳаллабай” ишлашнинг янги тизимини жорий этиш мавзусида интенсив семинар-тренинг машғулотлари бошланди

Унда маҳаллалар раислари ва уларнинг ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари ва штаб котиблари, “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича иқтисодий ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этмоқда.

Икки кун давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари республика вилоятларида жорий этилаётган уч бўғинли “маҳаллабай” янги тизимининг мазмун-моҳияти, “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилининг йўлга қўйилиши, секторларда ташкил этиладиган бошқарув офислари, ишчи ва мувофиқлаштирувчи гуруҳларнинг таркиби ва уларга юклатилган вазифалар, маҳалла раисининг янги мақоми, унинг билим даражаси ва касбий салоҳияти, оилалар билан ишлашдаги тартиб-таомиллар каби кенг қамровдаги суҳбат ва амалий машғулотлар олиб боради.

Семинарнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Aдҳам Бекмуродов қатнашиб, маъруза қилмоқда. Иштирокчиларнинг кўплаб саволларига батафсил жавоб ва изоҳлар берилмоқда.
4.8K views05:41
Ochish/sharhlash
2021-02-14 08:38:13
5.0K views05:38
Ochish/sharhlash
2021-02-14 08:26:56 #Сана

Бугун — 14 февраль буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) таваллуд топган кун

1. Бобурнинг отасиУмаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онасиҚутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.

2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади.

3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).

4. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган.

5. Бобурнинг Ҳумоюн, Гулбаданбегим, Комрон ва Ҳиндол исмли фарзандлари Кобулда туғилган.

6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг 100 минг кишилик қўшинини 12 минглик аскари билан тор-мор қилади ҳамда Деҳлини эгаллайди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи йирик ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини ўзига бўйсундиради.

7. Бобурнинг «Мубаййин» асари маснавий тарзида ёзилган бўлиб, Ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган.

8. "Бобурнома" воқеалари Андижон, Самарқанд, Хўжанд, Ҳиротдан бошлаб Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан бошлаб Ҳиндистонгача бўлган масофадаги деярли 50 йиллик воқеалар ҳаққоний ифода ва баҳосини топган.

9. Бир неча муддат олдин подшоликни Ҳумоюнга топширган Бобур 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган «Боғи Бобур»га қўйилди.

10. Бобур асос солган бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм сурган.
8.7K views05:26
Ochish/sharhlash
2021-02-13 20:08:19
«Бизнинг мақсадимиз ва вазифамиз - эшикма-эшик юриб бўлса-да, катта истеъдодларни кашф этиш ва уларга имконият ва шароитларни яратиш»
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Наманганда мақом кечасида иштирок этди
5.6K views17:08
Ochish/sharhlash
2021-02-13 19:25:11 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов Наманган муҳандислик-технология институти фаолияти билан танишди

Вазир институтнинг 10 000 дан ортиқ бадиий ва илмий адабиётлар, 4500 дан ортиқ электрон адабиётлар базаси мавжуд ахборот-кутубхона марказида талабалар ва мустақил тадқиқотчилар билан мулоқот қилиб, ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.

Aбдуқодир Тошқулов 450 нафар йигит-қизга мўлжалланган талабалар турар жойида яратилган шароитлар, 5 муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган махсус хоналар, тўгарак машғулотлари билан яқиндан танишди.

Институтнинг илмий салоҳиятини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам вазирнинг эътиборидан четда қолмади. Лабораториялар биносида давом этган учрашувда профессор-ўқитувчилар, мустақил тадқиқотчи ва докторантларнинг илмий ишларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири сафар давомида Наманган муҳандислик-технология институти фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида вазирлик ҳисобидан 500 млн сўм маблағ ажратилишини билдирди.
6.6K views16:25
Ochish/sharhlash
2021-02-13 19:25:10
6.1K views16:25
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:31:42 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилади

“Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида фаолият юритувчи маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчилар:

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларни импорт қилишда белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) озод қилинади;

қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомалага (импортга) чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кун кечиктириб тўлаши мумкин.

Шунингдек, қарорга кўра импорт қилинадиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлар рўйхатлари ва уларга тузатишлар имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади ҳамда улар юзасидан “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосаси олинган тақдирда, импорт қилувчи ҳар қандай ташкилотлар рўйхатда кўрсатилган товарларни белгиланган тартибда импорт қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
4.5K views07:31
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:19:02
Давлатобод тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлими билан "Аёллар дафтари"га киритилган тадбиркорлик қилиш, касб-ҳунар бўйича ўқиш истагини билдирган 220 нафар хотин-қизга учун семинар ташкил этилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
4.3K viewsedited  05:19
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:17:04
Қайси ҳудудда энг кўп узум етиштирилди?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Наманган вилояти бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 130 878 тонна узум етиштирилди. 2019 йилнинг январь-декабрь ойига нисбатан 8,2 фоизга кўп.

2020 йил январь-декабрь ойларида узум етиштириш бўйича ҳудудларнинг улуши:
Янгиқўрғон – 47 971 тонна
Тўрақўрғон – 21 213 тонна
Уйчи – 11 784 тонна
Наманган – 11 480 тонна
Чортоқ – 9 786 тонна
Чуст – 8 350 тонна
Учқўрғон – 5 924 тонна
Косонсой – 4 593 тонна
Поп – 3 362 тонна
Наманган ш – 3 267 тонна
Норин – 1 922 тонна
Мингбулоқ – 1 226 тонна қайд этилди.

Маълумот ўрнида, узум ишлаб чиқариш умумий ҳажмидан 61,9 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
4.4K views05:17
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:05:29
2020 йилда Наманганда қанча миқдорда гўшт ишлаб чиқарилди?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Наманган вилоятида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 153,7 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 1,9 фоизга ошган.

2020 йил январь-декабрь ойларида ҳудудлар кесимда гўшт ишлаб чиқариш бўйича энг юқори улуш:
Наманган ш. – 34 139 тонна
Янгиқўрғон – 16 340 тонна
Чуст – 13 144 тонна
Уйчи – 12 408 тонна
Учқўрғон – 12 275 тонна
Тўрақўрғон – 10 932 тонна
Поп – 10 561 тонна
Норин – 9 287 тонна
Мингбулоқ – 9 056 тонна
Косонсой – 9 051 тонна
Наманган – 8 767 тонна
Чортоқ – 7 778 тонна туманларида қайд этилди.

Маълумот ўрнида, гўшт ишлаб чиқариш умумий ҳажмидан 88,7 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
4.0K views05:05
Ochish/sharhlash