Get Mystery Box with random crypto!

Namangan viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi N
Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi
Kanal manzili: @namvilhok
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.08K
Kanalning ta’rifi

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области
Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 35

2021-02-02 07:53:24
Қайси ҳудудда энг кўп картошка етиштирилди?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Наманган вилояти бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 288 968 тонна картошка етиштирилди. 2019 йилнинг январь-декабрь ойига нисбатан 2,1 % га кўп.

2020 йил январь-декабрь ойларида ҳудудлар бўйича картошка ишлаб чиқариш улуши:
Янгиқўрғон – 95 901 тонна
Чуст – 35 351 тонна
Учқўрғон – 26 526 тонна
Чортоқ – 26 473 тонна
Норин – 21 782 тонна
Наманган – 21 763 тонна
Тўрақўрғон – 19 621 тонна
Уйчи – 12 848 тонна
Поп – 11 586 тонна
Косонсой – 9 304 тонна
Мингбулоқ – 7 508 тонна
Наманган ш – 305 тонна қайд этилди.

Маълумот ўрнида, картошка ишлаб чиқариш умумий ҳажмидан 79,8 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
4.1K viewsedited  04:53
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:39:37
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган "Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!" номли тарғибот ролиги.

Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Ўзбекистон", "Ўзбекистон тарихи", "Оилавий", "Севимли", "Му5", "Узрепорт" телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
3.8K views04:39
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:14:06
Наманган вилоятида "Лойиҳалар фабрикаси" ўз фаолиятини бошлади

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
4.4K views04:14
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:01:29
Илм ўз соҳибини юқори мартабага кўтаради!

Қодирхон Азизов.
2.6K viewsedited  04:01
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:21:50
Наманган вилоятида "Саҳоват ва кўмак" ҳаракати доирасида шаҳар, туманлардаги "Темир дафтар" рўйхатидаги эҳтиёжманд 5050 та оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди
3.3K viewsedited  03:21
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:58:36 Президент Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Жорий йил 11 январь куни тижорат банклари томонидан жами қиймати 1 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами қиймати 8,6 триллион сўм бўлган 9 та йирик саноат лойиҳаси тақдимот қилинган эди.

Давлат раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ, мазкур лойиҳаларни сифатли амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар, муддатлар ва масъуллар белгиланган “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан қўшимча равишда янги инвестиция лойиҳалари тайёрланди. Тақдимотда ушбу янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, 10 та йирик тижорат банки томонидан жами қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.

Миллий банк томонидан жорий йилда 225 миллион долларлик 6 та янги лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ҳамда Наманган вилоятларида поливинилхлорид ва алюминий ромлар ишлаб чиқариш, пойтахт ва Тошкент вилоятида поезд вагонлари ҳамда юк машиналарига хизмат кўрсатувчи транспорт-логистика марказини ташкил қилиш лойиҳалари шулар жумласидан.

Давлат раҳбари ушбу лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклигини таъкидлади.

Иқтисодий комплекс идоралари ишни маҳаллалар даражасида ташкил этиши, тижорат банклари жойларда юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириб, айниқса, ёш тадбиркорларга кенг йўл бериши кераклиги қайд этилди.

Бунинг учун маҳаллаларда банкнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалланинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.
4.7K views16:58
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:58:24
3.1K views16:58
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:33:23
“Косонсой” сиҳатгоҳида ахборот хизматлари раҳбарлари ва газета муҳаррирлари учун ташкил этилган семинар-тренингдан махсус репортаж.
5.3K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:13:21 Намангандаги барча туманларда мономарказлар ташкил этилди

Бугун Наманган вилоятидаги деярли барча туманларда бир вақтнинг ўзида мономарказлар очилди.

Мономарказларнинг ташкил этилишидан асосий мақсад ишсиз ва эҳтиёжманд фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашдан иборат. Бунда асосий эътибор меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишга қаратилади.

Жумладан, Уйчи туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилган мономарказда иссиқхона ишчиси, ошпаз, қандолатчи, пайвандловчи, аёллар сартароши, тикувчилик, ҳайдовчилик, электромонтёр, хорижий тиллар, шина монтаж, бухгалтерия, компьютер графикаси, автомобилларни таъмирлаш каби йўналиш ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланиши режалаштирилган.

Мономарказда дастлабки босқичда тўртта йўналиш бўйича иш билан банд бўлмаган 110 нафар фуқаро бепул ўқитилади. Улар уч ой давомида стипендия билан ҳам таъминланади, битирганларидан сўнг сертификат берилади.

Норин туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилган мономарказда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий мамлакатларга кетаётган фуқаролар ҳамда ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш каби методик ва ташкилий ишлар амалга оширилади.

Учқўрғон туманида ҳам ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга қайта ўқитиш мақсадида тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида мономарказ ташкил этилди. Бу ерда тикувчилик, қандолатчилик, новвойлик, асаларичилик, чилангарлик, инглиз ҳамда рус тили йўналишлари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 134 нафар аёллар ва ёшлар таҳсил олмоқда.

Шунингдек, тумандаги Шаҳрихончек маҳалласида Учқўрғон касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этилган бўлиб, 11 та йўналиш бўйича 3 ойлик қисқа муддатли ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилган. Куни кеча ўқув марказининг 100 нафар битирувчисига дастлабки сертификатлар топширилди.

Мономарказларнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Раҳмонжон Расулов, вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Тожиматов иштирок этди.

Маълумот учун, Наманган шаҳри ва Давлатобод туманида ҳам яқин орада мономарказлар ташкил этилиши режалаштирилган.
6.1K views16:13
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:12:00
5.7K views16:12
Ochish/sharhlash