Get Mystery Box with random crypto!

Аҳолининг ичимлик сувига бўлган эхтиёжини қондириш, илк марота | Namangan viloyati hokimligi

Аҳолининг ичимлик сувига бўлган эхтиёжини қондириш, илк маротаба сув таъминоти билан таъминлаш мақсадида, Косонсой тумани "Мажнунтол" МФЙ Идрок кўчасида ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланиб, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ Косонсой туман бўлими томонидан хозирги вақтда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Режалаштирилган 1,6 километрлик диаметри 110 миллиметрли полиэтилен тармоқнинг 800 метр қисмида ишлар бажариб бўлинди.