Get Mystery Box with random crypto!

Чортоқ туманида аҳолига сифатли газ етказиб бериш ва келган му | Namangan viloyati hokimligi

Чортоқ туманида аҳолига сифатли газ етказиб бериш ва келган мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали “Чортоқ тумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан жами 36998 нафар истеъмолчига хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Тумандаги 12187 та аҳоли хонадонлари табиий газ тармоғига уланган, улардан 1054 таси кўп қаватли хонадонлар, 11133 таси эса ҳовлили хонадонлардан иборат. Бундан ташқари, 109 нафар улгуржи истеъмолчиларга ҳам табиий газ етказиб берилмоқда.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ маблағи ҳисобидан “Чортоқ тумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 12125 нафар аҳоли хонадонларига АСКУГ тизимига уланган электрон ҳисоблагичлар ўрнатилган.

Белгиланган режага асосан шу йилнинг январ-октябр ойлари давомида истеъмолчиларга 3582,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, аҳоли хонадонларига 220 дона маиший газ баллонлари тарқатилди.