Get Mystery Box with random crypto!

Барча наманганликларни “Янги Нафас” спорт мусобақаларига такли | Namangan viloyati hokimligi

Барча наманганликларни “Янги Нафас” спорт мусобақаларига таклиф қиламиз!

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб юртимизнинг 15 та шаҳрида “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида “Янги нафас” спорт мусобақалари ўтказилади.

“Янги Нафас” спорт мусобақасининг ҳар қандай тайёргарлик даражасига эга иштирокчиси учун оптимал масофа узунлиги 3 км.

Демак, 13 ноябрь куни соат 12:30 да Наманган шаҳри марказидаги Темир йўл вокзали фаввораси олдидаги “Шердор Плаза” меҳмонхонаси олдидан “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда - бирга югурамиз!”