Get Mystery Box with random crypto!

Namangan viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi N
Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi
Kanal manzili: @namvilhok
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.08K
Kanalning ta’rifi

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области
Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2022-11-04 17:10:56
995 views14:10
Ochish/sharhlash
2022-11-03 21:57:42
Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга Уйчи туманида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

1-сектор ҳудудида жойлашган Зиёкор МФЙда ташкил этилган қисқа муддатли нодавлат ўқув масканида тикувчилик, ошпаз-қандолатчи, компьютер хизмати, аёллар сартарошлиги йўналишлари бўйича касб-ҳунар ўргатилади.

Қисқа муддатли ўқув курсида асосан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганлар ҳамда ўқиш истагини билдирган фуқаролардан 20 нафари 2 ой муддатда ўқитилади.

Ушбу масканда 8 нафар фуқаро иш билан таъминланиб, туман АБКМ томонидан шартнома асосида соатбай ҳисобидан ойлик иш ҳақи тўланади.

Бугун ўқув масканининг очилиш маросими бўлиб, унда иштирок этганлар яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
685 views18:57
Ochish/sharhlash
2022-11-03 21:56:49
"Ўзбекистон тиббиёти--инсон қадри учун"

ДАВЛАТОБОД ТУМАНИ

Давлатобод туман  тиббиёт бирлашмасига қарашли КТМПда
Наманган вилоят эндокринология марказининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан  чуқурлаштирилган тиббий кўрик  ўтказилди.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
567 viewsedited  18:56
Ochish/sharhlash
2022-11-03 20:47:43 Оқтомликларнинг узоғи яқин бўлди

Октябрь ойининг иккинчи ярмида Янгиқўрғонда бўлган  республика ДХХ раиси томонидан мурожаатлар асосида чегара ҳудуд - Оқтом МФЙдаги Оқтом-1 кўчасини шағаллаш бўйича топшириқ берилган эди.

Ушбу топшириқ ижроси юзасидан 1-сектор раҳбарининг саъй-ҳаракати билан юқоридаги манзилда қисқа фурсатларда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, иш аввалида аҳоли  томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган майдон дарахтлардан тозаланиб, йўл асоси олинди. Сўнг шағал ётқизилиб, грейдер билан текисланди ва усти шебен билан қопланди.

Бундан ташқари маҳаллий аҳолига янада қулайлик яратиш, унинг узоғини яқин қилиш мақсадида Оқтом -1 кўчасидан Оқтом -2 кўчасига ўтиш учун 450 метр узунликдаги янги йўл барпо  этилди. Умумий ҳисобда ушбу манзилдаги 3.3 километр узунликдаги шағалланган, шебен билан қопланган йўл фойдаланишга топширилди.

Ушбу ишлар Янгиқўрғон туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг  20 нафар ишчилари томонидан 7 та техникадан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.  Техникалар учун ёқилғи вилоят бюджети ҳисобидан ажратилди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги
969 viewsedited  17:47
Ochish/sharhlash
2022-11-03 20:47:43
860 views17:47
Ochish/sharhlash
2022-11-03 12:03:18
Наманган вилояти ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан уч ойликкача бўлган болаларда дисплазия, яъни тос суяги чуқурчасининг туғма яхши ривожланмаслиги нуқсонининг олдини олишга қаратилган лойиҳа бўйича республикада биринчи бўлиб Тўрақўрғон тумани танлаб олинди ҳамда уч кунлик профилактика ва семинар бошланди. Унда Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассиси Рустам Мусаев раҳбарлигида тажрибали ортопедлар иштирок этишмоқда.

Дисплазия кўпинча наслдан ўтадиган нуқсон саналса-да, гоҳида ҳомиладорлик даври оғир кечган ҳолатларда ҳам юзага келиши мумкин. Касаллик қанча эрта аниқланса, уни даволаш ҳам шунча тез ва асоратларсиз бўлади. Шунинг учун ҳам ультратовуш диагностикаси орқали ўтказиладиган тиббий кўрик муҳим аҳамиятга эга.

Бундай тиббий кўрик босқичма-босқич барча туманларда ўтказилиши режалаштирилган.
745 views09:03
Ochish/sharhlash
2022-11-03 10:58:49 https://uza.uz/uz/posts/kosonsoylik-gulchi_421864
1.3K views07:58
Ochish/sharhlash
2022-11-03 09:36:57
Уйчи туманидаги 28-мактаб ўқувчиси, терма жамоа аъзоси Жумагул Ёқубжонова Тожикистонда қизлар футболи бўйича 1-ўринни эгаллади. Муборак бўлсин!
1.8K views06:36
Ochish/sharhlash
2022-11-03 09:30:43 Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар билан мулоқот ташкил этилди.

Хабарингиз бор, Давлат бошқаруви академиясида Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ўтказилмоқда.

Ушбу ўқув, тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати йўналишларидаги интеллектуал ва профессионал салоҳиятини оширишга қаратилган.

Мақсад — давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган самарали раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришдан иборат.

Мазкур қисқа муддатли малака ошириш курсининг 1-гуруҳида Наманган вилоятидан 13 нафар номзодлар иштирок этиб қайтдилар.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан куни кеча ушбу ўқув курсида иштирок этган тингловчилар билан ZOOM платформаси орқали вебинар мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида миллий кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг ўқув курси бўйича фикр-мулоҳазалари, шахсий ривожланишлари учун тузган иш режалари тўғрисида суҳбатлашилди. Номзодларнинг келгуси ўқув курсларини ташкил этиш бўйича таклифлари тингланди.
1.9K views06:30
Ochish/sharhlash
2022-11-03 09:30:43
1.6K views06:30
Ochish/sharhlash