Get Mystery Box with random crypto!

Namangan viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi N
Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi
Kanal manzili: @namvilhok
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.08K
Kanalning ta’rifi

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области
Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2022-10-13 04:59:28
2022 йил 12 октябрь куни Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Aрманистон, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок етди.

МДҲ доирасида 2023 йили кўп даражали ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувларни ўтказиш режаси ҳамда 2021—2030 йилларда МДҲга аъзо давлатларнинг Ёшлар бўйича халқаро ҳамкорлиги стратегиясини 2023—2024 йилларга амалга ошириш юзасидан Тадбирлар режаси маъқулланди.

“Ҳамдўстлик спорт пойтахтлари” давлатлараро дастури қабул қилинди. Унга кўра, МДҲ спорт пойтахти мақоми ҳар йили Ҳамдўстлик давлатларидаги шаҳарлардан бирига берилади.

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2023 йил 14 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
632 views01:59
Ochish/sharhlash
2022-10-13 04:40:33
Уйчи тумани.

Кексалар хафталиги
631 views01:40
Ochish/sharhlash
2022-10-13 04:34:21
Ўзбекистоннинг 28 олий ўқув юрти TOP-1000 талик рейтингга кириш учун даъвогар сифатида қайд этилди

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education агентлиги ўзининг "World University Rankings – 2023" рейтинг натижаларини эълон қилди.

Қувонарлиси унда вилоятимиздаги учта олийгоҳ бор.

Батафсил - https://uza.uz/posts/415091
661 views01:34
Ochish/sharhlash
2022-10-13 04:22:35
Namangan tajribasi: Obod manzillar
684 views01:22
Ochish/sharhlash
2022-10-13 04:21:58
Аҳоли даромадларини ошириш бугуннинг долзарб масаласи

Бугун 12 ноябрь куни Косонсой тумани Қуқумбой ММТП ҳудудидаги "Мусо ариқ тонги" фермер хўжалиги дала майдонида ПҚ-20-сон қарорига асосан тарқатилган ер майдонларига тўқсонбосди экинларини экиш мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман маркази, иқтисодиёт бўлими бошлиқларининг ўринбосарлари, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ходимлари ҳамда Косонсой, Тўрақўрғон, Чортоқ, Янгиқўрғон тумани ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Хусусан, ПҚ-20-сонли қарор Косонсой туманида 372 гектар (3720 та лот) ер майдонларини ажратиш ҳисобига 3720 нафар аҳолини бандлигини таъминланди.

Бундан ташқари ПҚ-373 сонли қарор асосида 182,6 гектар ер майдонини
e-auksion.uz сайтига қуйилди ва 1232 дона лот мавжуд бўлиб, шу кунгача 760 лот ютиб олинган.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси
698 views01:21
Ochish/sharhlash
2022-10-13 04:20:54
Қишлоқ аёли

Наманган вилояти Норин тумани Кемабоши маҳалласида яшовчи Зарифа опа 14 йилдан буён фермер ҳўжалигида иш фаолятини юритиб келади.
680 viewsedited  01:20
Ochish/sharhlash
2022-10-13 04:02:55
Бугун Наманганда ҳаво ҳарорати 26 даража бўлади

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 13 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.
801 views01:02
Ochish/sharhlash
2022-10-12 20:00:30
«Навбаҳор» - «Сўғдиёна» ўйини учун эксклюзив анонс!
1.8K viewsedited  17:00
Ochish/sharhlash
2022-10-12 05:51:49
#нажот_таълимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов Норин тумани Кемабоши маҳалласидаги 29-мактабда тарбия дарсида
1.5K views02:51
Ochish/sharhlash
2022-10-12 03:56:14
Поп туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари Наманган шаҳридаги ҳамкасблари билан тажриба алмашишди.

Ҳусусан, Оби ҳаёт МФЙдаги фаолияти тўхтаган собиқ масжид ўрнида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан ишлаб чиқариш корхонаси, Шаршара махалласида яшовчи Тамабаев Рустам томонидан зовур ариқ ва суъний ховузларда Африка лаққа балиғи етиштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек Яккатут МФЙ истиқомат қилувчи фуқаро Камалбаев Юсуфхон бошчилигида ташкил этилган қуруқ меваларни қайта ишлаш цехи фаолияти хамда Зарбдор МФЙда истиқомад қилувчи фуқаро, ўз хонадонларида тадбиркорлик ишларини ташкил этиб, ишлаб чиқарилаётган кийим кечак, эркаклар оёқ кийимлари, электро двигателлар ҳамда спорт анжомлари тақдимоти ўтказилди, тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчилари ўртасида ўзаро тажриба алмашилди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси
1.7K views00:56
Ochish/sharhlash