Get Mystery Box with random crypto!

Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿 M
Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿
Kanal manzili: @mahallavaoilainfo
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.80K
Kanalning ta’rifi

Site: www.moqqv.uz
Facebook: https://facebook.com/moqqvuz/
Instagram: https://www.instagram.com/moqqvuz/
YouTube: https://www.youtube.com/mahallavaoila

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 57

2021-02-14 10:21:22
Хотин-кизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида Нишон тумани 2-сектор ҳудудида ўзига хос ишлар олиб борилмоқда


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
2.4K views07:21
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:50:42
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланади

Бугун АТ “Халқ банки”да хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова, вазирлик ҳамда АТ “Халқ банки”нинг мутасадди вакиллари иштирок этишди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Г. Маруфова йиғилиш давомида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида вазирлик томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда зарур чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Батафсил


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
7.0K views14:50
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:56:27
Тошкент вилоятида аёллар муаммоларини ўрганиш ва уларни ечиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар

Манба

Каналга уланиш | Facebook | Instagram
2.7K views12:56
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:14:14 Муносабат
2.3K views12:14
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:46:57
“Авлод” маҳалласидаги аҳоли томорқалари кўздан кечирилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ гуруҳ аҳзолари Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги энг олис ҳудудлардан бири — “Авлод” маҳалласига ташриф буюрди ҳамда бу ердаги мавжуд муаммоларни атрофлича ўрганди.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, хонадонлардаги томорқа ерларидан унумли фойдаланиш борасида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

“Авлод” маҳалласида яшовчи фуқаро Эшпўлат Қулбоев ҳозирда ўз хонадонида иссиқхона ташкил этиб, маҳалладаги 3 нафар фуқарони иш билан таъминлаб келмоқда. Вазир Р.Маматов хонадон эгаси билан бу ерда етиштирилаётган булғор қалампири ва помидор кўчатларини етиштириш борасида суҳбат олиб борди ҳамда ўз тавсияларини берди.

Батафсил


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
3.6K views11:46
Ochish/sharhlash
2021-02-13 11:35:20
Аёл рози бўлса

Манба


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
2.2K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-13 09:21:13
Бухоро вилояти маҳаллаларида аҳолининг турмуш шароити яхшиланмоқда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси Жавлон Назаров ҳамда мутасадди ташкилотлар ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи аъзолари Қоровулбозор туманидаги “Бўзачи”, “Чўлқувар”, “Тинчлик” ҳамда Пешку туманидаги “Пешку” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ҳудудда аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Дастлаб Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Чўлқувар” маҳалласида 125 та аҳоли хонадони уйма-уй ўрганилиб, аниқланган 17 та муаммо жойида ҳал этилди. Ҳудудда олиб борилган амалий ишлар натижасида 0.5 км. узунликдаги ички йўлларга шағал ётқизилиб, текисланди. 150 метр газ қувури тартибга келтирилиб, 80 метр қисми бўялди.

Батафсил


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
2.4K views06:21
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:59:08
Вазир Раҳмат Маматов Сурхондарё вилоятида аҳоли муаммоларини бартараф этишга бағишланган йиғилиш ўтказди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов раислигида Сурхондарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида вилоятнинг шароити оғир, кўп миллатли, олис ва чегара ҳудудларидаги 99 та қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли бартараф этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Вилоят Халқ қабулхонаси, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари бошлиқлари иштирок этган ушбу йиғилишда Ишчи гуруҳлар томонидан 11 515 та хонадон ўрганиб чиқилгани ва 1538 та хонадондаги муаммоларнинг 618 таси жойида ҳал этилгани таъкидланди.

Батафсил


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
2.4K views07:59
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:50:54
Оғир ижтимоий вазиятдаги “Хўжамазгил” маҳалласидаги қатор муаммолар бартараф этилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича олиб борилган ўрганиш ишлари Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги оғир ижтимоий вазиятга эга ҳудудлардан бири “Хўжамазгил” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Ташриф давомида Ишчи гуруҳи томонидан 194 та хонадондаги мавжуд масалалар ўрганилди ҳамда аниқланган 32 та муаммони тез фурсатда бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Маҳалладаги турли аҳоли вакиллари билан олиб борилган мулоқотлар давомида билдирилган таклифлар асосида ҳудуддаги:
200 метрдан ортиқ ички йўлларга қум-шағал ётқизилди;
480 та аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ балонлари;
20,7 тонна кўмир маҳсулоти тарқатилди.

Батафсил


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
2.7K views04:50
Ochish/sharhlash
2021-02-01 20:15:03 Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
2.1K views17:15
Ochish/sharhlash