Get Mystery Box with random crypto!

“Авлод” маҳалласидаги аҳоли томорқалари кўздан кечирилди Маҳа | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

“Авлод” маҳалласидаги аҳоли томорқалари кўздан кечирилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ гуруҳ аҳзолари Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги энг олис ҳудудлардан бири — “Авлод” маҳалласига ташриф буюрди ҳамда бу ердаги мавжуд муаммоларни атрофлича ўрганди.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, хонадонлардаги томорқа ерларидан унумли фойдаланиш борасида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

“Авлод” маҳалласида яшовчи фуқаро Эшпўлат Қулбоев ҳозирда ўз хонадонида иссиқхона ташкил этиб, маҳалладаги 3 нафар фуқарони иш билан таъминлаб келмоқда. Вазир Р.Маматов хонадон эгаси билан бу ерда етиштирилаётган булғор қалампири ва помидор кўчатларини етиштириш борасида суҳбат олиб борди ҳамда ўз тавсияларини берди.

Батафсил


Каналга уланиш | Facebook | Instagram