Get Mystery Box with random crypto!

Оғир ижтимоий вазиятдаги “Хўжамазгил” маҳалласидаги қатор муам | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Оғир ижтимоий вазиятдаги “Хўжамазгил” маҳалласидаги қатор муаммолар бартараф этилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича олиб борилган ўрганиш ишлари Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги оғир ижтимоий вазиятга эга ҳудудлардан бири “Хўжамазгил” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Ташриф давомида Ишчи гуруҳи томонидан 194 та хонадондаги мавжуд масалалар ўрганилди ҳамда аниқланган 32 та муаммони тез фурсатда бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Маҳалладаги турли аҳоли вакиллари билан олиб борилган мулоқотлар давомида билдирилган таклифлар асосида ҳудуддаги:
200 метрдан ортиқ ички йўлларга қум-шағал ётқизилди;
480 та аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ балонлари;
20,7 тонна кўмир маҳсулоти тарқатилди.

Батафсил


Каналга уланиш | Facebook | Instagram