Get Mystery Box with random crypto!

Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿 M
Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿
Kanal manzili: @mahallavaoilainfo
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.80K
Kanalning ta’rifi

Site: www.moqqv.uz
Facebook: https://facebook.com/moqqvuz/
Instagram: https://www.instagram.com/moqqvuz/
YouTube: https://www.youtube.com/mahallavaoila

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 53

2022-09-05 08:07:10
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони топширилди

Қашқадарё вилояти

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.5K views05:07
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:09:53
Нуронийлар эъзозда

Улашинг:
https://t.me/mahallavaoilainfo
968 viewsedited  10:09
Ochish/sharhlash
2022-09-04 12:56:06 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
849 views09:56
Ochish/sharhlash
2022-09-04 08:10:53
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги медиа-маркази биноси фойдаланишга топширилди

Улашинг:
https://t.me/mahallavaoilainfo
866 viewsedited  05:10
Ochish/sharhlash
2022-09-04 08:09:12 Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади

Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:

парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;
узум кўчати ва ток сўриси;
асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;
қуён, қуён катаги ва озуқа еми;
балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилади.

Бунда, мазкур субсидия 1 нафар томорқа ер участкаси эгаси учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан ажратилади.

2023 йил 1 январдан қуйидагиларга рухсат этилади:

ЯТТга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)ни, шу жумладан юридик шахслар учун ҳам бажаришга;
қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун шартнома асосида ЯТТни жалб қилишга.

Бунда:

ЯТТ умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходимни ёллаши мумкин;
умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган ЯТТга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни сотиб олишга субсидия (битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваригача – 4,5 млн сўмгача миқдорда) ажратилади.

Қарорга кўра, “Ёшлар дафтари” платформасида “Битирувчилар бандлиги” функционали жорий қилинади ва бу орқали умумий ўрта, профессионал ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг 3 йил давомидаги бандлик ҳолати мониторинг қилинади.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.5K viewsedited  05:09
Ochish/sharhlash
2022-09-03 09:18:46
#Tақдимот

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Медиа марказининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.


— Марказ ходимлари эндиликда энг чекка ҳудудларда яшаётган одамлар ҳаёти, уларнинг орзу-умидлари, истаклари, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд камчиликлар ҳақида кўрсатув ва лавҳалар тайёрлашга масъул бўлади, — деди тадбир очаркан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсинхан Айдарович Худайбергенов.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.2K viewsedited  06:18
Ochish/sharhlash
2022-09-02 15:33:04
#Қутлов

Бугун Тошкент шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар “Нуроний” жамғармаси раиси, сенатор Рустам Каланов таваллуд топган кун.

Каланов Рустам Абдуҳакимович — 1950 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат политехника институти, сўнгра Тошкент давлат университетини тамомлаган Рустам Каланов қатор йиллар мобайнида давлат бошқарувининг турли юқори лавозимларида фидойилик билан фаолият юритиб келган. Бугун табаррук 72 ёшни қарши олгани муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсинхан Худайбергенов вазирлик жамоаси номидан Рустам Абуҳакимовични самимий қутлаб, унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
2.2K views12:33
Ochish/sharhlash
2022-09-02 14:01:05
#маҳалла_ифтихори #фотолавҳа

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган тадбирлар доирасида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Медиа-марказ очилиши ҳамда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонининг тақдирлаш маросимидан фотолавҳа.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.4K views11:01
Ochish/sharhlash
2022-09-02 13:08:58
Маҳаллаларнинг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган тадбирлар доирасида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Медиа-марказ ва ошхона фойдаланишга топширилди.

Мазкур медиа-марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 фармонига мувофиқ, маҳаллаларнинг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ишларни янги сифат босқичига олиб чиқиш мақсадида ташкил этилди.

Батафсил

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
2.0K views10:08
Ochish/sharhlash
2022-09-02 00:48:02
Кўкдалада 19 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани

Янги ташкил этилган туманда қисқа вақт ичида қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Айниқса, замонавий лойиҳалар асосида 19 та маҳалла биносининг қуриб фойдаланишга топширилиши туман аҳли учун байрам туҳфаси бўлди.

Мустақилликнинг 31 йиллиги арафасида "Гулистон", "Яшил тепа", "Қўчқорбулоқ", "Эски анҳор", "Хардури", "Бахт", "Хушали", "Олтинбошоқ", "Олтиндала", "Бегламиш", "Сойбўйи", "Қанотли", "Умакай", "Уймовут", "Мангуюрт", "Давр", "Чувиллоқ", "Дўстлик" ва "Қумдарё" маҳалла бинолари тантанали топширилди.

Биноларда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар ҳозирланиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
651 views21:48
Ochish/sharhlash