Get Mystery Box with random crypto!

Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿 M
Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿
Kanal manzili: @mahallavaoilainfo
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.80K
Kanalning ta’rifi

Site: www.moqqv.uz
Facebook: https://facebook.com/moqqvuz/
Instagram: https://www.instagram.com/moqqvuz/
YouTube: https://www.youtube.com/mahallavaoila

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 54

2022-09-02 00:38:00
"Муллабой" маҳалласи янги бинода иш бошлади

Андижон вилояти

Маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар фаолиятига замонавий ахборот ва рақамли технологияларни жорий этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, МФЙ идоралари учун янги бинолар қуриш, мавжудларини таъмирлаш, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимлар учун муносиб шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Бу борада белгиланган чора-тадбирлар доирасида Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги "Муллабой" маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино қурилди. Айни пайтда маҳаллада 542 та хонадон, 955 та оила мавжуд бўлиб, уларда 4180 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Маҳалла идораси фаоллар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Маросимда сўз олган вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов тадбир иштирокчиларини қўшалоқ байрам билан муборакбод этди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
502 views21:38
Ochish/sharhlash
2022-09-02 00:29:03
#маҳалла_ифтихори

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан бир гуруҳ фаоллар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.


Қорақалпоғистон Республикаси

Жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ маҳалла раислари, фаоллар, идора ва ташкилот раҳбарларининг фаолияти муносиб баҳоланди. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсунхан Худайбергенов “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
500 views21:29
Ochish/sharhlash
2022-09-01 05:01:24
Энг улуғ, энг азиз байрам – давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги жамоаси

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.3K views02:01
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:37:01
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган 5 та асосий соҳани санаб ўтди.

Иккинчи -
ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
841 views16:37
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:36:56
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган 5 та асосий соҳани санаб ўтди.

Биринчи - таълим соҳасида
фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
788 views16:36
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:36:49
Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон қандай бўлишини тасвирлаб берди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
688 views16:36
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:49:22
#маҳалла_ифтихори

Бир гуруҳ фаолларга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари топширилди


Фарғона вилояти

Мустақилликнинг 31 йиллиги байрами арафасида вилоят ҳокимлигида маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, юрт тараққиёти йўлида жонкуярлик кўрсатаётган 56 нафар фидойи юртдошларимизга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров зиммасидаги масъулиятли вазифани сидқидилдан бажараётган ҳудуддаги маҳалла ходимлари ва фаолларини самимий табриклади.

Вилоятнинг 56 нафар фаоллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва бир марталик пул мукофоти билан муносиб тақдирландилар.

Тақдирлаш маросимида шунингдек, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб–қувватлаш вазирлиги масъул ходими И.Халиков, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб – қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов ҳамда вилоят сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
864 viewsedited  14:49
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:49:12
"Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
518 views14:49
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:49:05
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
445 views14:49
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:48:59
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
452 views14:48
Ochish/sharhlash