Get Mystery Box with random crypto!

Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿 M
Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿
Kanal manzili: @mahallavaoilainfo
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.80K
Kanalning ta’rifi

Site: www.moqqv.uz
Facebook: https://facebook.com/moqqvuz/
Instagram: https://www.instagram.com/moqqvuz/
YouTube: https://www.youtube.com/mahallavaoila

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 55

2022-08-31 17:48:54
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
596 views14:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:35:44 Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халқимизга табрик билан мурожаат қилмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
690 views14:35
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:10:14
"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!"

Улашинг:
https://t.me/mahallavaoilainfo
1.1K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:12:51
#маҳалла_ифтихори

“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди

Сирдарё вилояти

Бугунги кунда ҳар биримизнинг фаолиятимиз бевосита маҳалла билан чамбарчас боғлиқ. Негаки, халқимизнинг тақдири маҳаллаларга пайванд, одамларнинг ташвиши, қувончу шодлиги маҳалла учун асло бегона эмас.

Ҳар йили мустақиллик байрами арафасида маҳалла тизимини ривожлантириш, унинг мавқеини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатган, бу борада алоҳида ютуқларга эришган ходимларни Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июлдаги “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тақдирлаш белгиланган.

Батафсил   

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.2K viewsedited  08:12
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:01:06
“Челонғу" маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Бухоро вилояти, Ромитан тумани

“Челонғу” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Маҳалла биносининг очилиш маросимида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ҳокимлиги раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўз олганлар ислоҳотлар натижалари, бўлаётган ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти аввало, маҳаллада сезилишини, шу маънода, маҳалла – жамиятнинг ёруғ юзи ва виждон кўзгуси эканини таъкидлади. Шунингдек, маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилгани қайд этилди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
816 views14:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:52:04
Миллий қадриятлар фестивали

Сирдарё вилояти

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
805 views12:52
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:31:43
Маҳалла янги бинога кўчди

Фарғона вилояти

Бешариқ туманидаги “Қорақўйли” маҳалласи янги биносининг очилиш маросими хайру саховат тадбирларига уланиб, маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, ҳудудда яшовчи 2 нафар фуқароларга ногиронлик аравачаси, “Аёллар дафтари”га киритилган 6 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, сертификатлар ва 6 та хонадон эгаларига эса озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
822 views12:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:42:04
«Консурун» маҳалласи янги бинода фаолият бошлади

Навоий вилояти, Қизилтепа тумани

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
871 views11:42
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:57:04
Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизими яртилади

2022 йил 29 июндаги «Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра 2022 йил 1 июлдан Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.

Батафсил

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.5K views10:57
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:44:01
"Кужрон" маҳалласига янги бино муборак

Наманган вилояти

Тўрақўрғон туманида маҳалла фуқаролар йиғинларининг барчаси босқичма-босқич янги биноларга эга бўлмоқда.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида Кужрон маҳалласи ҳам ана шундай имкониятдан баҳраманд бўлди. Кенг ва ёруғ, замонавий хоналарда ишлаш ходимларга кайфият бағишлайди, меҳнат унумдорлигини оширади.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.2K views06:44
Ochish/sharhlash