2023-02-08 16:10:31
Йиғилишда 2023 йилда
пойтахтда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Янги иш ўринларини яратиш бўйича улкан марраларга эришишда
тадбиркорларга таяниш, уларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.
Жумладан, бу йили Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш учун
20 триллион сўм кредит йўналтирилади, оилавий тадбиркорлик учун
300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.
Мутасаддиларга йил якунига қадар:
-
14 та йирик савдо комплексини ишга тушириш, шунингдек
12 мингта савдо-сервис объектлари ташкил этишни таъминлаш;
-
57 та меҳмонхона,
3,5 мингта умумий овқатланиш ва маҳаллаларда
7 мингта савдо-сервис объектларини ишга туширишга кўмаклашиш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
392 views13:10