Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро вилояти маҳаллаларида аҳолининг турмуш шароити яхшилан | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Бухоро вилояти маҳаллаларида аҳолининг турмуш шароити яхшиланмоқда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси Жавлон Назаров ҳамда мутасадди ташкилотлар ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи аъзолари Қоровулбозор туманидаги “Бўзачи”, “Чўлқувар”, “Тинчлик” ҳамда Пешку туманидаги “Пешку” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ҳудудда аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Дастлаб Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Чўлқувар” маҳалласида 125 та аҳоли хонадони уйма-уй ўрганилиб, аниқланган 17 та муаммо жойида ҳал этилди. Ҳудудда олиб борилган амалий ишлар натижасида 0.5 км. узунликдаги ички йўлларга шағал ётқизилиб, текисланди. 150 метр газ қувури тартибга келтирилиб, 80 метр қисми бўялди.

Батафсил


Каналга уланиш | Facebook | Instagram