Get Mystery Box with random crypto!

Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿 M
Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿
Kanal manzili: @mahallavaoilainfo
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.80K
Kanalning ta’rifi

Site: www.moqqv.uz
Facebook: https://facebook.com/moqqvuz/
Instagram: https://www.instagram.com/moqqvuz/
YouTube: https://www.youtube.com/mahallavaoila

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 49

2022-09-25 16:25:42
Кексаларга эҳтиром

Самарқанд вилояти

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
797 viewsedited  13:25
Ochish/sharhlash
2022-09-25 16:21:57
Вазирдан маҳалла раисларигача — тизим ходимлари пахта терими учун ҳашарга чиқди

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан вазирлик ходимлари ва Нукус шаҳридаги 64 нафар маҳалла раислари биргаликда Хўжайли тумани "Мустақиллик" ОФЙ "Шаҳматбек-Хўжайли" фермер хўжалигига пахта теримига ҳашарга бордилар.

Ҳашарга Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири С. Турманов, вазир ўринбосари М. Бабаниязов ва туман ҳокими Ж. Эрмашевлар иштирок этди.

Ҳар бир терилган 1 килограмм пахта учун белгиланган миқдорда пул маблағлари ҳамда фаол теримчиларга вазирлик ва туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Халқимизнинг тўкин-сочинликда, фаровон турмуш кечириши учун қилинаётган ҳар бир амал яхшиликка хизмат қилади. Бугунги ҳашарни бунинг ёрқин намунаси сифада талқин этиш мумкин.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.4K views13:21
Ochish/sharhlash
2022-09-25 09:52:34
https://t.me/mahallavaoilainfo
772 viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2022-09-24 12:46:28
Оқсоқол талаба бўлди

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг тавсияномаси асосида Самарқанд вилоятидаги 41 нафар ўрта ва ўрта махсус маълумотли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари давлат гранти асосида сиртқи таълим шакли бўйича олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди.

Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасида талаба раислар иштирокида ўтказилган тадбирда бошқарма бошлиғи уларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятига омад тилади. 

Батафсил

Улашинг:
https://t.me/mahallavaoilainfo
1.3K views09:46
Ochish/sharhlash
2022-09-24 09:54:13
Маҳалла тизимида Германия тажрибаси татбиқ этилади

Улашинг:
https://t.me/mahallavaoilainfo
2.6K viewsedited  06:54
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:40:26
Гиёҳвандликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик

Тошкент шаҳри

Central Asia Drug Action Programme (Марказий Осиё гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ҳаракатлар дастури — КАДАП-7) лойиҳаси асосий миллий шериклари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва келгуси йилга мўлжалланган иш режасига киритиш учун асосий эҳтиёжларни муҳокама қилиш учун биргаликда йиғилди.

Тадбирда Европа Иттифоқи Делегациялари вакилларини, Гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Ички ишлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари ходимлари ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, КАДАП-7 доирасида Ўзбекистон учун гиёҳвандлик воситаларни назорат қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш, шерикларни техник қўллаб-қувватлаш, маълумотларни яхшилаш, мақсадли тадқиқотларни ўтказиш, токсикология лабораториялари хоналарини техник жиҳозлаш, Европа андозаларига мувофиқ ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
676 views12:40
Ochish/sharhlash
2022-09-23 11:35:07
#Биласизми

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари тўлаб берилади.

Бунда дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдордаги харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
2.1K views08:35
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:32:17
Кекса, ўзгалар парваришига муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали амалга оширилади.


Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.3K views05:32
Ochish/sharhlash
2022-09-23 07:00:27
Маҳалладаги ўзгаришлар

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.3K views04:00
Ochish/sharhlash
2022-09-23 05:56:53 Президент қарори

2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди;

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилмоқда;

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд.сўмгача бюджет ссудасини ажратиш белгиланди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
2.1K views02:56
Ochish/sharhlash