“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланади Бугун АТ “Халқ банки”да хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова, вазирлик ҳамда АТ “Халқ банки”нинг мутасадди вакиллари иштирок этишди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Г. Маруфова йиғилиш давомида
хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида вазирлик томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда зарур чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Батафсил
Каналга уланиш | Facebook | Instagram