Get Mystery Box with random crypto!

Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿 M
Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿
Kanal manzili: @mahallavaoilainfo
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.80K
Kanalning ta’rifi

Site: www.moqqv.uz
Facebook: https://facebook.com/moqqvuz/
Instagram: https://www.instagram.com/moqqvuz/
YouTube: https://www.youtube.com/mahallavaoila

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 52

2022-09-05 15:46:09
627 нафар маҳалла тизими ходимлари имтиёзли равишда талабаликка қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг 2022 йил 4 июлдаги 1-сон баёнида 2022/2023 ўқув йилида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун олий таълим муассасаларининг “60920100-Ижтимоий иш(фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органлари)” бакалавриат таълим йўналишининг сиртқи таълим шаклига 645 та ўрин ажратилди.

Батафсил

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.2K views12:46
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:36:32
Йиғилишда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг мавсумий ўзгариши юқорилиги кўрсатиб ўтилди. Сабаби - қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 50 та туманда музлаткич, қуритиш, саралаш ва сақлаш қувватлари етишмайди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 50 та туманда сақлаш қувватларини кескин ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш топширилди.

“Бунинг маблағлари бор. Лекин, бирорта ҳоким ўзида қанча маҳсулот сақлаш қуввати борлигини ҳам, бор маблағларни ишлатишни ҳам билмайди”, деди Президент.

Жорий йилда мева-сабзавотга ажратилган 1,5 триллион сўм кредит ресурсларининг 670 миллиард сўми ўзлаштирилгани ҳам қайд этилди.

Ҳокимлар ўзларининг таклифларида фақат амалга ошириладиган янги лойиҳалар, улар ҳисобига олинадиган маҳсулот ҳажмини кўрсатаётгани, бу аҳолининг таъминотига қандай таъсир қилади, йил якунигача нарх-наво нима бўлади, деган саволларга жавоб йўқлиги танқид қилинди.

Вилоят ҳокимларига ўн кун муддатда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзимизда кўпайтириш бўйича аниқ тадбиркор ва аниқ лойиҳаларни кўрсатиб, ҳар бир маҳсулот кесимида ҳозир қанча ва бир йил ичида қанчага кўпайтириши бўйича аниқ режа ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
355 views12:36
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:19:12
Йиғилишда Андижон, Бухоро, Хоразм вилоятлари бу ерлардан самарали фойдаланиб, 3 мартагача ҳосил олиб, ички бозорни таъминлаш билан бирга экспортини 1,5 бараварга оширгани таъкидланди.

Ислоҳотлар натижасида республикада парранда гўшти, тухум, балиқ, гуруч маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси анча яхшиланди.

Мисол учун, сўнгги 3 йилда:

- балиқ етиштиришни Андижон 4 минг тоннадан 25 минг тоннага, Бухоро 3,5 минг тоннадан 23 минг тоннага оширган;

- парранда гўштини Самарқанд 22 минг тоннадан 100 минг тоннага, Тошкент вилояти 31 минг тоннадан 90 минг тоннага етказган;

- тухум ишлаб чиқаришни Сирдарё 127 миллион донадан 200 миллион донага, Наманган 480 миллион донадан 700 миллион донага, Фарғона 350 миллион донадан 600 миллион донага кўпайтириб, тўлиқ ўзини-ўзи таъминлаяпти.

Лекин, айрим вилоят ҳокимлари бу ишларни тўғри ташкил қила олмагани қайд этилди.

Нима, бу вилоят ҳокимлари ҳудудига қанча озиқ-овқат етишмаслиги, қанча импорт кираётганини билмайди-ми?”, дея савол қўйди Президент.

Ички бозор 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига боғлиқ бўлиб қолаётгани қайд этилди.

Президентимиз бу ҳолатни қаттиқ танқид қилиб, мутасаддиларга вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда ушбу 25 турдаги импорт маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқариб, кўпайтириш бўйича лойиҳа пакетларини тақдимот қилиб, ҳукумат қарорини чиқариш топширилди.

Келгуси йил олти ой якуни билан бу борада ўзгариш қилмаган вилоят ҳокимлари ишдан олиниши кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
357 views12:19
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:15:40
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Иқлимнинг кескин ўзгараётгани, кўп давлатларда қурғоқчилик бўлгани оқибатида бутун дунёга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда.

Халқаро майдондаги вазият туфайли глобал ишлаб чиқариш занжирларининг узилиши, логистикадаги муаммолар сабабли кўпчилик давлатлар озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига чекловлар қўяётганини ҳам кўриб турибсизлар.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бундай шароитда ўз ҳудудида ички талабни тўлиқ таъминлаш ва экспортни ошириш бўйича имкониятларини ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Лекин, ҳали кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Бу йил 80 минг гектар майдон пахта ва ғалладан қисқартирилиб, аҳолига бўлиб берилди. Бугун имзоланган Президент қарорига кўра йил якунига қадар яна 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади. Келгуси йилда 100 минг гектар экин майдони аҳолига танлов асосида ажратилади. Бунинг ҳисобига, 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
372 views12:15
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:06:02
“Полвонобод” маҳалласи янги бинода иш бошлади

Фарғона вилояти, Риштон тумани

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
778 views12:06
Ochish/sharhlash
2022-09-05 12:34:05
Мустақиллик байрами арафасида 1 минг 564 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилалар ўғил фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди:

Қорақалпоғистон Республикасида — 4 нафар
Андижон вилоятида — 131 нафар
Бухоро вилоятида — 52 нафар
Жиззах вилоятида — 49 нафар
Қашқадарё вилоятида —137 нафар
Навоий вилоятида — 114 нафар
Наманган вилоятида — 147 нафар
Самарқанд вилоятида — 185 нафар
Сирдарё вилоятида — 72 нафар
Сурхондарё вилоятида — 229 нафар
Тошкент вилоятида — 232 нафар
Фарғона вилоятида — 132 нафар
Хоразм вилоятида — 68 нафар
Тошкент шаҳрида — 12 нафар

Тўй болаларнинг ҳар бирига ташкилотчилар томонидан турли хилдаги совға-саломлар улашилди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.5K viewsedited  09:34
Ochish/sharhlash
2022-09-05 10:09:33 Ҳукумат қарори (486-сон, 31.08.2022 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар тасдиқланди

Мазкур Тавсиялар барча ташкилотларда фаолият юритувчи ногиронларнинг меҳнат муносабатларига татбиқ этилади.

Тавсиялар ногиронларнинг махсус яратилган иш жойлари жиҳозланишига нисбатан белгиланади.

Жумладан, кўзи ожизлар учун махсус иш жойлари жиҳозланишига қуйидагилар тавсия этилади:

биноларда, ҳар хил иншоотларда, кириш жойларида, коммуникация хоналарида, маъмурият, маданий-маиший хизмат кўрсатиш жойларида, иш жойларида, тиббий хизмат кўрсатиш хоналарида, санитария-маиший хоналарда ҳаммабопликни, хавфсизликни, ҳаёт фаолиятига мос келадиган меъёрий шароитларини таъминлаш;
кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар тўсқинликсиз ўз иш жойини топиши ва меҳнат функциялари бажарилишини таъминлайдиган тифлотехник белгилар ва тузулмалар билан махсус иш жойини жиҳозлаш;
қўшимча периферияли жиҳозлар ва функционал мақсадли электрон тифлотехник воситалар ёрдамида визуал маълумотга овоз бериш ва кўриш назоратисиз меҳнатни бажариш имкониятини таъминлаш;
махсус иш жойини ёзув учун бўртма – нақш-нуқтали ва ясси босмали ҳарфлар, шунингдек, тошқалам, дафтарлар ва ён дафтарчалар, Брайль ёзуви учун босмали ҳарф, товушни ёзувчи ва товушни қайтадан тикловчи асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
компьютерда ишлашга мўлжалланган иш жойини йирик бўртма – нақш кескин фарқ қиладиган (контраст) босмали ҳарф ва Брайль босмали ҳарф (Брайль дисплей ва Брайль клавиатураси) билан таъминлаш;
махсус асбоб-ускунали ва дастурли воситалар, шунингдек, мослаштирилган тактил дисплей ва аудиодисплей (нутқ синтезатори) ёрдамида монитор экранида визуал маълумотга овоз бериш имконини яратиш.

Эшитиш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус иш жойларини бажарилаётган меҳнат функциясини ҳисобга олган ҳолда, товуш кучайтирадиган асбоб-ускуналар ва овоз чиқарувчи телефонлар билан таъминлаш тавсия этилади.

Шунингдек, қарор билан Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори) ва Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда меҳнат шароитлари бўйича тавсиялар тасдиқланди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.7K viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:52:01
Мустақиллик байрами арафасида 169 та маҳалла ўз биносига эга бўлди

Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида республикамиз бўйлаб жами 169 маҳалла бинолари янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди:

Қорақалпоғистон Республикасида – 3 та
Андижон вилоятида 11 – та
Бухоро вилоятида – 12 та
Жиззах вилоятида – 7 та
Қашқадарё вилоятида – 28 та
Навоий вилоятида – 18 та
Наманган вилоятида – 23 та
Самарқанд вилоятида – 31 та
Сурхондарё вилоятида – 11 та
Фарғона вилоятида – 21 та
Тошкент шаҳрида – 4 та

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.9K viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:52:12
102 ёшли Ҳамро момо Муслимовага “Шуҳрат” медали топширилди

Навоий вилояти, Кизилтепа тумани

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.4K views05:52
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:15:03
Янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Бухоро вилояти, Вобкент тумани

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo
1.5K views05:15
Ochish/sharhlash