Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-03-31 10:41:04
#Ҳукумат_қарори

“Меҳрли мактаб“ филиаллари ташкил этилади

“Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга таълим ва тарбия бериш тизимини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (134–сон, 29.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар даволанаётган давлат тиббиёт муассасаларида “Меҳрли мактаб”нинг филиаллари 2023-2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6419217
2.4K views07:41
Ochish/sharhlash
2023-03-31 09:30:54
#Президент_қарори

Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади

“Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–103-сон, 29.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари харидини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги ягона тартиби 2023 йил 1 апрелдан жорий қилинади:

тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари 2025 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади ҳамда тадбиркорларга эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6418741
3.7K views06:30
Ochish/sharhlash
2023-03-31 07:24:34
#Президент_фармони

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади

“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-45, 28,03,2023й.) қабул қилинди

Фармонга кўра:

2023 йил 1 апрелдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистон ҳудудида:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;

Шунингдек, 2023 йил 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 майдан Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6417184
6.0K views04:24
Ochish/sharhlash
2023-03-29 15:16:10
#Қонун

Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Президент томонидан имзоланган Қонунга (ЎРҚ–827, 27.03.2023 й.) асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.

Унга кўра, мазкур Кодекс қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилди:

Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6416383
4.2K views12:16
Ochish/sharhlash
2023-03-29 13:04:38
#Қонун

Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдор шахслар маъмурий қамоққа олиниши мумкин

Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Президент томонидан имзоланган Қонунга (ЎРҚ–826, 27.03.2023 й.) асосан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

Жиноят кодексига киритилган кўшимчага кўра:

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш таълим ташкилоти педагог ходимига нисбатан худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (45 млн сўмдан 60 млн сўмгача) миқдорда жарима;
3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6416492
5.0K views10:04
Ochish/sharhlash
2023-03-28 10:11:02
#Ҳукумат_қарори

Гибрид автомобилларга алоҳида фарқловчи давлат рақами берилади

Ҳукумат қарори (132-сон, 25.03.2023 й.) билан айрим қарорларга ўзгартиришлар киритилди

Унга кўра:

электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга ҳам берилади;

юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик шахс номи, жойлашган жойи, СТИР рақами бўйича амалга оширилади;

ЙҲХДХ органларида рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг сақланиш муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6416228
6.6K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-03-25 10:36:23
#Ҳукумат_қарори

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (122–сон, 23.03.2023 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:

охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6413473
7.8K views07:36
Ochish/sharhlash
2023-03-25 08:09:03
#Президент_фармони

Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди

“Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–41-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6412565
5.8K views05:09
Ochish/sharhlash
2023-03-24 13:04:11
#Қонун

Маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–825-сон, 23.03.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Жиноят кодексига жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум оғир жинояти учун жазо муддатининг камида учдан икки қисмини (илгари ярмини эди), ўта оғир жинояти учун эса тўртдан уч қисмини (илгари учдан икки қисми эди) ўтаганидан кейин қўлланилишига оид ўзгартиш киритилди.

Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга туширишга ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги билан бирга жазони ижро этувчи органнинг рухсати ҳам олинишига оид талаб қўйилди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6412097
7.0K views10:04
Ochish/sharhlash
2023-03-24 11:11:04
#Ҳукумат_қарори

Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6411345
8.7K views08:11
Ochish/sharhlash