Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-03-24 09:10:50
#Президент_қарори

Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

"Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–99-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.

Шунга кўра, 2023 йил 1 майдан:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6411366
8.8K views06:10
Ochish/sharhlash
2023-03-24 08:27:10
#Ҳукумат_қарори

Ногиронлиги бўлган болаларга нафақа мурожаат қилинганлигидан қатъи назар тайинланади

Ҳукумат қарори билан (119-сон, 23.03.2023 й.) “Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланди

Низом билан, қуйидаги нафақалар тайинланади:

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
парваришлаш нафақаси;
ногиронлик нафақаси;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
ёшга доир нафақа.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Пенсия жамғармаси томонидан “проактив шакл”да тайинланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6411319
8.5K views05:27
Ochish/sharhlash
2023-03-16 07:41:48
#Қонун

Болани чет давлатда назоратсиз қолдириш жавобгарликка сабаб бўлади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–823-сон, 15.03.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон фуқаролигига эга болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш:

БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача (3 млн сўмдан 15 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан 30 кунлик муддат белгиланиб, суд ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс зиммасига болани чет давлатдан Ўзбекистонга қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6407878
6.9K views04:41
Ochish/sharhlash
2023-03-14 07:16:51 #Конституциявий_суд_қарори

Конституциявий суд қарори (КСҚ–4-сон, 13.03.2023 й.) билан:

Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарори Конституцияга мувофиқ деб топилди;

Конституциявий Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар мавжуд эмас, шунингдек, Конституциявий Қонун лойиҳасини референдумга қўйиш Конституцияга мувофиқ деб ҳисобланди;

Конституциявий Қонун лойиҳасини қабул қилиш ва референдумни тайинлаш тартибига риоя этилган деб топилди.

Мазкур қарор расман эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга кирди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdffile/6405731
2.7K views04:16
Ochish/sharhlash
2023-03-13 12:05:57
#Президент_қарори

Ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади

"Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–92-сон, 11.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан “Нуроний” жамғармасига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.

“Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади.

“Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида муаммоли оилаларнинг ҳар бирига “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг бир нафардан аъзолари бириктирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6404992
3.9K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-03-13 07:34:46
#Президент_қарори

Тошкент шаҳрида 703 та трансформатор пункти янгиланади

“Тошкент шаҳридагитрансформатор пункти истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–91-сон, 11.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларида умумий қуввати 664 МВА бўлган 5 та 110 кВ кучланишли подстанция ҳамда 49,6 км узунликдаги 35 кВ ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилади.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Миробод туманларидаги 4 та подстанция реконструкция қилиниб, уларнинг ўтказиш қуввати 179 МВАга оширилади.

Эскирган 7,5 км узунликдаги 35 кВ ва 41,7 км узунликдаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6404912
5.2K views04:34
Ochish/sharhlash
2023-03-11 12:01:30
#Ҳукумат_қарори

Халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри шакллантирилади

Ҳукумат қарори (99-сон 09.03.2023 й.) билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, реестрга кириш учун ариза берувчи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ариза юборади.

Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 20 иш кунида кўриб чиқилади.

Ариза берувчини ва халқаро брендлар товарларининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги сертификат 1 йил амал қилиш муддати билан берилади.

Реестрга киритиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун тўлов қиймати ҳар бир импорт шартнома суммасининг, қўшимча келишувлар бўйича – қўшимча келишув суммасининг 0,8 фоизи миқдорида ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6401789
8.4K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-03-11 08:39:45
#Қонун

“Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–821-сон, 09.03.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган асосларга кўра, шунингдек қуйидаги асосларга кўра ҳам юзага келади:

шартномалар ва бошқа битимлар тузилганда;
мол-мулкни ёки мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини, солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни, шунингдек давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендларни хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) киритиш йўли билан улушни олишда;
суд қарорлари
асосида.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6401697
5.4K views05:39
Ochish/sharhlash
2023-03-03 13:11:06
#Президент_қарори

Давлат иштирокидаги айрим корхоналарнинг операцион самарадорлиги оширилади

“Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–83-сон, 01.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.

Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компанияси бошқарувига берилади.

Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли акция пакетлари (улушлари) Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6396140
1.6K views10:11
Ochish/sharhlash
2023-03-03 10:44:09
#Президент_фармони

Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади

Президент фармони (ПФ-27-сон, 28.02.2023) билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди

Давлат дастурига кўра, 2023 йил 1 июлдан:

барча давлат органлари ва ташкилотларида “Аҳоли ва тадбиркорларга сервис сифатини ошириш” чора-тадбирлари белгиланади;

ДХМ орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 300 тага, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатиладиган хизматлар сони эса 570 тага етказилади;

электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари проактив тарзда (фуқаро мурожаатини кутмасдан, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан) кўрсатилади.

2024 йил 1 январдан пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6396146
4.0K views07:44
Ochish/sharhlash