Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-04-15 11:02:32
#Президент_фармони

Ипотека кредитлари бўйича 30 минг нафар шахсга субсидиялар ажратилади

“2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–51-сон, 13.04.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йилда:

квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун республика бўйича жами 44 690 та ипотека кредитлари ажратилади.

Мазкур кредитларнинг камида 30 фоизи хотин-қизларга ажратилиши белгиланган.

ипотека кредитлари бўйича 30 минг нафар шахсга субсидиялар ажратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6433775
5.8K views08:02
Ochish/sharhlash
2023-04-15 10:05:10
#Президент_қарори

Дала четларидаги ерларда маҳсулот етиштириш тизими такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–121-сон, 12.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига дала четларида ишларни тўғри ва сифатли ташкил қилиш, ер эгаларига экишдан бошлаб маҳсулотни реализация қилишгача бўлган даврда амалий ёрдам бериш учун 2023 йилда ҳар бир туманга 4 нафаргача, жами 672 нафаргача мавсумий агрономларни ишга қабул қилишга рухсат берилди.

Бунинг учун Агентлик тизимида қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштиришни жорий қилишга масъул бўлган директор ўринбосари штати жорий қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6431546
5.6K views07:05
Ochish/sharhlash
2023-04-13 08:34:48
#Қонун

Вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинмайди

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун (ЎРҚ–829-сон, 11.04.2023 йил) Президент томонидан имзоланди

Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, қуйидаги жиноятларни содир этганларга жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилмайди:

18 ёшга тўлмаган жабрланувчи номусига тегиш ва уни жинсий алоқага мажбур этиш билан боғлиқ жиноятлар;
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа ёки унга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш;
вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилиш;
вояга етмаган шахс иштирокида қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6430272
3.0K views05:34
Ochish/sharhlash
2023-04-12 08:50:39
#Қонун

Молиявий истеъмол кредитини бериш тартиби такомиллаштирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–828, 10.04.2023 й.) билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди

Киритилган ўзгартишга кўра:

Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин.

Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6427698
3.7K views05:50
Ochish/sharhlash
2023-04-12 07:38:23
#Президент_қарори

Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари модернизация қилинади

“Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–118-сон, 10.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 5 722 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизимларини хусусий сектор иштирокида модернизация қилинади.

2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг барча туман (шаҳар)ларида давлат ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишлари бошланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6427809
4.1K views04:38
Ochish/sharhlash
2023-04-06 14:41:18
#Ҳукумат_қарори

Ёнғин назорати соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори (142-сон, 04.04.2023 й.) билан Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

Шунга кўра, ариза берувчи (жисмоний ёки юридик шахс) ДХМга ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Сўровнома келиб тушгач, ваколатли орган бино ва хоналарни 10 иш куни ичида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6423857
4.5K views11:41
Ochish/sharhlash
2023-04-06 14:19:33
#Президент_қарори

“Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–110-сон, 04.04.2023 й.) қабул қилинди.

2023 йил 1 июлдан кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.

2023 йил 1 августдан алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия талаби ҳисобланади.

2023 йил 1 сентябрдан тамаки маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдоси, пиво маҳсулотининг улгуржи савдоси хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6423137
4.1K views11:19
Ochish/sharhlash
2023-04-05 09:21:02
#Ҳукумат_қарори

“Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (139–сон, 03.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

Давлат муассасаси ва масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;

Қайта ташкил этиш орқали филиалга айлантириладиган давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;

Қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиладиган истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6422829
6.9K views06:21
Ochish/sharhlash
2023-04-05 08:38:20
#Президент_қарори

Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувлар кенгайтирилади

“Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–108-сон, 04.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил қилинди:

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти;

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6422925
6.1K views05:38
Ochish/sharhlash
2023-04-04 09:22:43
#Ҳукумат_қарори

“Suv hisobi” ахборот тизими яратилади

“Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 01.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўар, сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзолар орқали тасдиқлаш имконини берувчи “Suv hisobi” ахборот тизими яратилади.

2025 йил 1 январдан қуйидаги тартиб жорий этилади:

республиканинг барча ҳудудларида “Suv hisobi” АТ жорий қилинади;

қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда ишлатилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблашда “Suv hisobi” АТ орқали тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини автоматик шакллантириб бериш амалиёти жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6420836
3.0K views06:22
Ochish/sharhlash