Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 26

2021-01-30 08:51:51
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – Lex.uz тезкор, ишончли ва бепул
12.8K views05:51
Ochish/sharhlash
2021-01-29 15:35:19
@huquqiyaxborot – биринчи, расмий!

Ахборот кўп, саралаш қийин(ми?) Бизда фақат сараланган, зарур, аниқ маълумотлар. “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида энг ишончли маълумотларни ўқинг.

Каналга уланиш @huquqiyaxborot
17.8K views12:35
Ochish/sharhlash
2021-01-28 08:44:32
“Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

● 2021 йил 1 апрелгача давлат харидлари соҳасидаги махсус ахборот порталида қурилиш соҳасида давлат харидларини электрон шаклда ўтказишни назарда тутувчи алоҳида саҳифа яратилади.

● 2021 йил 1 майгача Марказий ахборот порталини яратиш бўйича техник-лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида экспертизадан ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5243631
10.8K views05:44
Ochish/sharhlash
2021-01-28 08:42:17
Президент фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шунга кўра, эндиликда паспорт бериш учун “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади (илгари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилган).

Қарор билан, суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ўрнига янги паспорт бериш тартиби жорий қилинди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5242026
8.6K views05:42
Ochish/sharhlash
2021-01-28 08:39:31
“Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан:
халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;
ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади;
касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5239538
8.7K views05:39
Ochish/sharhlash
2021-01-28 08:38:25
Ҳукумат қарори билан Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси ҳамда Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тузилди.

Жамғармалар маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда – илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирлари;

25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда – аҳолига ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5237905
6.5K views05:38
Ochish/sharhlash
2021-01-28 08:36:58
Ҳукумат қарори билан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари (кўмаклашувчи отрядлар) чегара зонасида, давлат чегарасига туташ туманларда яшовчи фуқаролар, шунингдек, давлат чегараси яқинида жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ишчи ва хизматчилардан ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5237649
8.4K views05:36
Ochish/sharhlash
2021-01-25 16:45:11
Қонун (ЎРҚ–669-сон, 22.01.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5235535
13.6K views13:45
Ochish/sharhlash
2021-01-25 16:42:24
“Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5235272
8.1K views13:42
Ochish/sharhlash
2021-01-25 16:42:09
Ҳукумат қарори билан Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (Инспекция) ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилишнинг ягона тизимини юритади ва унга раҳбарлик қилишда ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5235143
7.3K views13:42
Ochish/sharhlash