Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Гибрид автомобилларга алоҳида фарқловчи дав | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Гибрид автомобилларга алоҳида фарқловчи давлат рақами берилади

Ҳукумат қарори (132-сон, 25.03.2023 й.) билан айрим қарорларга ўзгартиришлар киритилди

Унга кўра:

электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга ҳам берилади;

юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик шахс номи, жойлашган жойи, СТИР рақами бўйича амалга оширилади;

ЙҲХДХ органларида рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг сақланиш муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6416228