Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-03-02 14:02:38
#Қонун

“Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–820, 27.02.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Миллий аккредитация тизими мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш қоидаларини ва тартиб-таомилини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ давлат миқёсида фаолият кўрсатувчи тизимдир.

Миллий аккредитация тизими иштирокчилари қуйидагилардан иборат:

махсус ваколатли давлат органи;
аккредитация бўйича кенгаш;
аккредитация органи;
аккредитация қилинган субъектлар;
аккредитация бўйича баҳоловчилар ва техник экспертлар;
аккредитация бўйича техник қўмиталар.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6392305
4.3K views11:02
Ochish/sharhlash
2023-03-02 10:38:19
#Қонун

“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–819, 27.02.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, техник жиҳатдан тартибга солишмаҳсулотнинг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш жараёнларига ва усулларига доир талабларни белгилаш, қўллаш ҳамда бажариш, шунингдек уларга риоя этилишини мувофиқликни баҳолаш ва давлат назоратини амалга ошириш орқали текширишдир.

Техник регламентларда белгиланган мувофиқликни мажбурий равишда тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

мувофиқликни декларация қилиш;
мажбурий сертификатлаштириш.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6392312
4.8K views07:38
Ochish/sharhlash
2023-02-28 07:36:02
#Президент_қарори

Ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади

"Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–74-сон, 27.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2023 йилда:

муҳтож шахслар замонавий оёқ протез-ортопедия буюмлари билан;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари билан бепул таъминланади.

2023 йил 1 сентябрдан ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлашда тиббий хулоса талаб қилинмайди.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчилар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади, мансабдор шахслар қабулига навбатсиз киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6391378
9.1K views04:36
Ochish/sharhlash
2023-02-27 10:40:45
#Президент_қарори

Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади

“Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–73-сон, 24.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультети очилди.

2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6390423
5.9K views07:40
Ochish/sharhlash
2023-02-27 08:05:50
#Президент_қарори

Касаначилик янада ривожлантирилади

“Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–70-сон, 23.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга рухсат берилди.

Шунга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари (19 та) рўйхати тўлдирилди.

2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача 3 ойдан кўп 30 тадан ортиқ касаначиларни жалб қилган ва ишлаб чиқарган маҳсулотлардан олган даромади жами даромадининг 60 фоизидан кўпни ташкил этган тадбиркорлар учун:

фойда ва айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базаси 50 фоизга камайтирилиб ҳисобланади;
айрим давлат мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоиз миқдорда белгиланади;
давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда буюртмачилар томонидан 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6389635
6.1K views05:05
Ochish/sharhlash
2023-02-25 09:01:26
#Президент_қарори

Айрим фермер хўжаликлари ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари қайтариб берилади

"Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–69-сон, 23.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майгача эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6389631
3.9K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-02-23 07:45:21
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори (73-сон 21.02.2023 й.) билан Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди

Мазкур низом давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, илмий фаолият билан шуғулланувчи муассаса (ташкилот)лар томонидан суд экспертизаси тадқиқотлари ўтказилиши тартиби ва шартларини белгилайди.

Низомга кўра, қуйидаги ҳолатларда суд экспертига иш материаллари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш тақиқланади, жумладан:

иш материаллари бўйича манфаатдор томонлар билан қариндош бўлганда;

иш материаллари бўйича манфаатдор томонлар билан давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг раҳбарлари, таркибий бўлинма бошлиқлари ва уларнинг яқин қариндошлари бўлганда, бундан тадқиқотлар ўтказувчи ягона ташкилот бўлган ҳолатлар мустасно.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6388692
4.4K views04:45
Ochish/sharhlash
2023-02-20 07:56:03
#Президент_фармони

Янги таҳрирдаги “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

“Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–24-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, халқаро молия институтларининг 7,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағидан 2023 йилда қуйидаги чоралар кўрилади:

йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган майда шохли моллар учун омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил қилиш;

чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораториясини ташкил қилиш;

қоракўлчилик-наслчилик хўжаликларида 500 минг бош майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш.

2023 йил 1 сентябргача янги таҳрирдаги “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6386439
5.5K viewsedited  04:56
Ochish/sharhlash
2023-02-18 14:06:07
#Президент_қарори

Йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш босқичма-босқич йўлга қўйилади

“Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–59-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилади;

ташувчилар билан ҳисоб-китоблар “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонлари асосида амалга оширилади;

йўлкира ҳақини кунлик йиғиш режа-топшириғини белгилаш амалиёти бекор қилинади;

Йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич:

2023 йил 15 апрелдан – Тошкент шаҳрида;
2024 йил 1 январдан – Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида;
2024 йил 1 июндан – Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида ишга туширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6386205
7.7K views11:06
Ochish/sharhlash
2023-02-18 09:51:45
#Президент_қарори

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш жадаллаштирилади

“2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–57-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йилда умумий қуввати 4 300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилади. Жумладан:

2 100 МВт – йирик қуёш ва шамол электр станциялари;
1 200 МВт
– ижтимоий соҳа объектлари, хўжалик субъектларининг бино ва иншоотлари ҳамда хонадонларда ўрнатиладиган қуёш панеллари;
550 МВт
– тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган кичик фотоэлектр станциялари.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6385716
5.7K views06:51
Ochish/sharhlash