Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-06-09 14:34:39
#Президент_қарори

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади

“Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–174-сон, 31.05.2023 й.) қабул қилинди

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) давлат ОТМ ҳисобланиб, фаолияти “Hub and Spoke” тамойили асосида йўлга қўйилади.

2023 йил 1 сентябрдан олий таълим муассасаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6487227
6.5K views11:34
Ochish/sharhlash
2023-06-08 14:23:44
#Ҳукумат_қарори

Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (231-сон, 07.06.2023 й.) билан Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, форс-мажор ҳолатлар Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.

Талабгор форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш бўйича сертификат олиш учун Савдо-саноат палатасига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилади.

Сертификат муддатсиз даврга берилади. Сертификат бир марталик хусусиятга эга бўлиб, фақат аризада кўрсатилган шартномавий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6485501
8.4K views11:23
Ochish/sharhlash
2023-06-06 12:21:45
#Президент_фармони

Ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди

“Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–85-сон, 01.06.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил июндан ҳудудларда:

ипак қуртини парваришлаш, етиштирилган пиллани харид қилиш, қайта ишлаш, қўшилган қиймат занжирини яратиш, тайёр маҳсулотни ички бозорга йўналтириш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган янги пиллачилик кластерлари;

тут кўчатларини етиштириш, тутзорларни барпо қилиш, ипак қуртини парваришлаш, пилла хомашёсини тайёрлаш билан шуғулланадиган пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги янги фермер хўжаликлари ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6479960
9.9K views09:21
Ochish/sharhlash
2023-06-06 09:06:35
#Президент_қарори

Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил лавозими жорий қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–181-сон, 02.06.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди.

ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра: 

Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6480161
8.3K views06:06
Ochish/sharhlash
2023-06-04 08:30:49
#Ҳукумат_қарори

Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (226-сон, 01.06.2023 й.) билан Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, адвокатлик гувоҳномаси адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан 10 йилга берилади.

Талабгор адвокатлик тузилмасига қабул қилингандан сўнг адвокатлик гувоҳномасини олиш учун аризани “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали электрон шаклда адлия органига юборади.

Адвокатлик гувоҳномасини бериш учун тўлов ундирилмайди.

Ариза юборилгандан сўнг 2 иш кунида адвокатлик гувоҳномаси берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6478021
6.3K views05:30
Ochish/sharhlash
2023-06-03 16:19:28
#Президент_фармони

“Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–81-сон, 31.05.2023 й.) қабул қилинди

Фармон билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди.

2023 йил 1 июлдан “Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 декабргача туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6479180
6.8K views13:19
Ochish/sharhlash
2023-06-01 08:01:02
#Президент_фармони

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

2024 йил 1 январдан:

бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;

мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6476175
10.6K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-05-27 08:36:11
#Президент_фармони

Ёқилғи-энергия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича фото ва видео хабар бериш тизими йўлга қўйилади

“Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–77-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6472925
12.5K views05:36
Ochish/sharhlash
2023-05-26 12:11:12
#Президент_қарори

B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқароларга халқаро IT-сертификатларни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

“Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–162-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.

Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6472548
15.3K views09:11
Ochish/sharhlash
2023-05-26 10:21:12
#Президент_фармони

Вазирлик ва идораларда ҳужжат айланишининг ягона тизими жорий этилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 декабргача фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил фойдаланишлари учун давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та “Рақамли хизмат нуқта”лари ташкил этилади.

2024 йил 1 январгача рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.

2023 йил 1 сентябрдан ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари edo.ijro.uzтизимига ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6472528
9.6K views07:21
Ochish/sharhlash