Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-05-05 07:25:30
#Ҳукумат_қарори

Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштирилади

Ҳукумат қарори (183–сон, 03.05.2023 й.) билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.

Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида лойиҳалар тўплами маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилади ва ғолиб сифатида маҳаллалар (қишлоқлар) аниқланади.

Дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида (2023 йил учун, истисно тариқасида, 2023 йил май ойида) ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6456544
21.5K views04:25
Ochish/sharhlash
2023-05-01 20:15:28
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кучга кирди.

"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни тарихда илк бор 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6445145
12.6K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-05-01 12:31:27
#Ҳукумат_қарори

Халқаро молия институтлари амалга ошираётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларга ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилади

Ҳукумат қарори (167-сон, 28.04.2023 й.) билан “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди

Низом билан қуйидагилар белгиланди, жумладан:

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6446399
7.4K views09:31
Ochish/sharhlash
2023-05-01 08:20:40
Кодексдаги янги нормалардан хабардормисиз?

Ҳозироқ буюртма беринг!

Буюртма бериш: @adolatnashr_bot

Етказиб бериш хизмати мавжуд!

Локация

Мурожаат учун:

+998 94 280 55 47
+998 33 280 55 40

Facebook / Instagram / Web_site / Telegram

Каналга уланиш
https://t.me/lexuzofficial
7.4K views05:20
Ochish/sharhlash
2023-04-28 08:15:12
#Қонун

Давлат ижрочиси фаолияти юзасидан шикоятлар фақат маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларининг самарали ҳимоясини таъминлаш мақсадида Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–833-сон, 26.04.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Жумладан, Жиноят-процессуал кодексига киритилган қўшимчага кўра, кассация инстанцияси суди мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлганда хусусий ажрим чиқаради.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра:

Давлат ижрочисининг ҳар қандай қарорлари ёки ҳаракатлари устидан шикоят фақат маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6442570
12.2K viewsedited  05:15
Ochish/sharhlash
2023-04-27 13:08:52
#Президент_фармони

25 ёшгача ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ иш берувчиларга тўлиқ қоплаб берилади

“Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–61-сон, 26.04.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6442039
13.7K views10:08
Ochish/sharhlash
2023-04-26 13:29:37
2023 йил 30 апрелдан янги Меҳнат кодекси кучга киради. Кодексдаги янги нормалардан хабардормисиз?

Ҳозироқ буюртма беринг!

Буюртма бериш: @adolatnashr_bot

Етказиб бериш хизмати мавжуд!

Локация

Мурожаат учун:
+998 33 280 55 40
+998 94 280 55 47

Facebook / Instagram / Web_site / Telegram

Каналга уланиш
https://t.me/lexuzofficial
10.9K views10:29
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:25:22
“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми иштирокчиларини рўйхатга олиш давом этмоқда

Эслатиб ўтамиз, Халқаро форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати – 27 апрель.

Форумда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади: https://reg.tashkentlawspring.uz/.

Каналга уланиш
https://t.me/lexuzofficial
8.9K views07:25
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:38:44
#Ҳукумат_қарори

Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади

“Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (159-сон, 17.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

Аэропортларнинг аэровокзал мажмуаларида ва вокзал олдидаги майдонларда хавфсизликни таъминлаш тартиби тўғрисида;

Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши тартиби тўғрисида;

Автовокзалларда (автостанцияларда) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг автовокзалларда (автостанцияларда) бўлиши тартиби тўғрисида.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6435331
3.9K views04:38
Ochish/sharhlash
2023-04-15 13:03:18
#Ҳукумат_қарори

Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали ҳам расмийлаштириш тартиби жорий этилади

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартибини соддалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (152-сон, 12.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 15 апрелдан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Бунда:

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6433695
4.9K views10:03
Ochish/sharhlash