Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-07-14 08:01:47
#Ҳукумат_қарори

Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (287-сон, 13.07.2023 й.) билан “Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом тасдиқланди

Қарорга кўра, Вахта усулида ишларни ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Вахта усулида бажариладиган ишларга қуйидагилар жалб қилиниши мумкин эмас:

18 ёшгача бўлган ходимлар;
ҳомиладор аёллар;
3 ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган ота-онадан бири (васий);
тиббий хулосага мувофиқ вахта усулидаги ишларни бажаришига қарши кўрсатмалар бўлган шахслар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6532422
9.4K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-07-14 07:09:28
#Ҳукумат_қарори

Иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди

“Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (286–сон, 13.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланиши ходимнинг ёзма розилигига асосан қуйидаги ҳолларда мумкин:

ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;

ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6532424
11.0K views04:09
Ochish/sharhlash
2023-07-13 08:23:12
#Қонун

Миллий гвардия ва ички ишлар органлари экология соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади

“Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-854, 11.07.2023 й ) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги ҳамда Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўриши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6530788
10.3K views05:23
Ochish/sharhlash
2023-07-10 09:03:55
#Ҳукумат_қарори

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди

Ҳукумат қарори билан (279-сон, 07.07.2023й.) “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди

Низомга кўра, қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:

51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6526182
12.8K views06:03
Ochish/sharhlash
2023-07-10 08:20:37
#Қонун

Сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–852-сон, 07.07.2023 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди.

Шунга кўра:

Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан бузиш, агар бу техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулот чиқарилишига ёки мувофиқликни баҳолашни амалга ошириш учун маҳсулотни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахсга зарар етказилишига олиб келса:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда (3 млн 300 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6525311
9.1K viewsedited  05:20
Ochish/sharhlash
2023-07-10 07:21:13
#Қонун

Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–853-сон, 07.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:

байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6525341
10.3K views04:21
Ochish/sharhlash
2023-07-07 07:52:36
#Ҳукумат_қарори

Қоракўлда IТ-кластер ташкил этилади

“Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (273-сон, 05.07.2023 й) қабул қилинди

Қарорга кўра, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича таълим бериш ва IT-хизматлар экспортига ихтисослаштирилган Қоракўл IТ-кластери ташкил этилади.

IT-кластер доирасида қуйидагилар фаолияти йўлга қўйилади, бунинг учун:

-босқичда 2023 йил 31 декабргача маъмурий бино, ўқув лабораторияси ва 5 600 ўринга мўлжалланган ўқув бинолари қурилади;

-босқичда 2024 йил 1 сентябргача 1 300 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 15 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, 100 ўринга мўлжалланган инкубация маркази, 200 ўринга мўлжалланган масофавий IT-хизматлар экспорти маркази, ошхона, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотлари қурилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6523574
11.0K views04:52
Ochish/sharhlash
2023-07-05 14:30:00
#Қонун

Қарзни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–851-сон, 04.07.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6520735
13.0K views11:30
Ochish/sharhlash
2023-07-05 13:33:20
#Президент_қарори

Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилинади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–200-сон, 03.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, олий таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори 200 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари дастури асосида қайта ишлаб чиқилади.

Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими жорий этилади. Бунда:

комплекс давлат аккредитацияси ҳар 4 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6518515
10.2K views10:33
Ochish/sharhlash
2023-07-04 09:26:21
#Ҳукумат_қарори

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлиги оширилади

“Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (267-сон, 29.06.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, жумладан, қуйидагилар амалга оширилади:

маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Эзгу амал” саховат карвонлари ташкил этилади;

“Амир Темур издошлари”, “Жалолиддин Мангуберди ворислари” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;

Ёшлар ўртасида 4 босқичда (маҳалла – туман – вилоят – республика) “Шунқорлар” ҳамда “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6518238
12.3K views06:26
Ochish/sharhlash