Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_фармони Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори о | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_фармони

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади

“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-45, 28,03,2023й.) қабул қилинди

Фармонга кўра:

2023 йил 1 апрелдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистон ҳудудида:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;

Шунингдек, 2023 йил 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 майдан Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6417184