Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 27

2021-01-25 16:38:44
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:
● ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
● муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5234746
11.4K views13:38
Ochish/sharhlash
2021-01-25 16:38:31
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон давлат хореография академиясининг давлат таълим муассасаси шаклидаги Урганч филиали ташкил этилди.

Филиал таркибида “Лазги” ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими очилди.

Рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5234425
6.7K views13:38
Ochish/sharhlash
2021-01-25 16:33:13
“Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан қуйидагилар ташкил этилади:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида Илмий ташкилотлар фаолияти ва инновацияларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси;

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Пистачилик илмий-тажриба станцияси ҳамда Ўрмон иқтисодиёти бўлими.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5233368
7.7K views13:33
Ochish/sharhlash
2021-01-25 16:31:42
Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5234736
11.0K views13:31
Ochish/sharhlash
2021-01-22 08:24:34
“Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5230717
10.2K views05:24
Ochish/sharhlash
2021-01-22 08:11:49
“Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари белгиланди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда давлат бошқаруви органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5230682
9.3K viewsedited  05:11
Ochish/sharhlash
2021-01-22 08:04:00
Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Япониянинг етакчи университетлари магистратура ва докторантурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича ҳар йили алмашинув ноталари ва грант битимлар имзоланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5229293
8.8K viewsedited  05:04
Ochish/sharhlash
2021-01-20 07:39:51
“Ўзбекистон Республкаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2021–2023 йилларда Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5225060
9.7K views04:39
Ochish/sharhlash
2021-01-20 07:29:42
“Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларни жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5223532
9.2K views04:29
Ochish/sharhlash