Get Mystery Box with random crypto!

Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz L
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Lex.uz
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.34K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-05-26 09:11:13
#Қонун

Доналаб сигарет сотиш мумкин эмас

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–844-сон, 24.05.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, жумладан, қуйидаги ҳолатларда реализация қилиш (сотиш, сотиб олиш ва ҳ.к.) тақиқланади:

21 ёшга тўлмаган шахсларга ва улар томонидан;
болаларга мўлжалланган товарлар сотиладиган хоналарда;
болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб ишланган бўлса;
соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида;
таълим, спорт ва диний ташкилотлардан 100 метрдан кам масофада жойлашган савдо объектларида;
доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган), истеъмол ўровида (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6472100
11.0K views06:11
Ochish/sharhlash
2023-05-23 08:01:17
#Президент_қарори

Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–158-сон, 16.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 декабрдан Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

Мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади.

2023 йил 1 августдан:

“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади;

сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6467143
12.3K viewsedited  05:01
Ochish/sharhlash
2023-05-17 11:11:28
#Президент_қарори

Барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади

“Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–157-сон, 12.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 июлгача барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади.

Мазкур ҳисоблагичлар солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниб, ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизими жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6465550
17.1K views08:11
Ochish/sharhlash
2023-05-16 08:21:29
#Президент_қарори

“Яшил энергия” сертификати тизими жорий этилади

“Яшил энергия” сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–156-сон, 12.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, электрнинг қайта тикланувчи манбалар асосида ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи “яшил энергия” сертификати тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади:

2023 йил 1 июлдан “Ўзбекгидроэнерго” АЖдаги гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун;
2023 йил 1 октябрдан – қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6464655
15.2K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-05-15 08:51:31
#Қонун

Миллий гвардия ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишдаги ваколатлари кенгайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан (ЎРҚ-842, 12.05.2023 й) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

Шунга кўра, Миллий гвардия органларининг ходимларига майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш бўйича қўшимча ваколатлар берилди.

Ушбу Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатнинг
расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6464211
12.0K views05:51
Ochish/sharhlash
2023-05-12 08:21:35
#Қонун

Тадбиркорларнинг банкдаги пул маблағларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–841-сон, 10.05.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6462397
14.3K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-05-11 14:21:37
#Президент_қарори

“Шахмат стипендияси” таъсис этилади

“2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–150-сон, 08.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

2024 йил 1 январдан “Шахмат стипендияси” таъсис этилади.

“Мактаб лигаси”, “Академик лицей лигаси”, “Профессионал таълим муассасалари лигаси” ва “Талабалар лигаси” мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар йил давомида ҳар ойда БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида “Шахмат стипендияси” билан рағбатлантирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6461427
19.9K views11:21
Ochish/sharhlash
2023-05-10 17:21:38
#Президент_қарори

Спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–149-сон, 08.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги этиб қайта ташкил қилинди.

Қарорга мувофиқ, антидопинг назорати ва мониторинги соҳалари рақамлаштирилади. Бунда:

допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг “биологик паспорти” (ABP) онлайн тизими жорий этилади;

спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади;

босқичма-босқич Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6461740
5.0K views14:21
Ochish/sharhlash
2023-05-10 16:36:38
#Президент_фармони

Тошкент шаҳри учун алоҳида прописка тизими бекор қилинади

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–67-сон, 08.05.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, жумладан:

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун бекор қилинади;

2024 йил 1 январдан маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлардан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6461609
6.2K views13:36
Ochish/sharhlash
2023-05-08 16:26:20
#Қонун

Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритилди

”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–838-сон, 06.05.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:

оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар Вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас;

Президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади;

Қонунчилик палатаси Президент томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6459044
10.4K views13:26
Ochish/sharhlash