Get Mystery Box with random crypto!

#Қонун Маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томо | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Қонун

Маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–825-сон, 23.03.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Жиноят кодексига жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум оғир жинояти учун жазо муддатининг камида учдан икки қисмини (илгари ярмини эди), ўта оғир жинояти учун эса тўртдан уч қисмини (илгари учдан икки қисми эди) ўтаганидан кейин қўлланилишига оид ўзгартиш киритилди.

Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга туширишга ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги билан бирга жазони ижро этувчи органнинг рухсати ҳам олинишига оид талаб қўйилди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6412097