Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.94K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 23

2022-07-28 12:45:35
#Қонун

Хусусий боғча ва мактабларга ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларга йўналтириладиган даромадлар солиққа тортилмайди

Қонун (ЎРҚ-785-сон, 26.07.2022 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкалари 10 фоиз этиб белгиланди (илгари 15 фоиз эди).

Қонунга кўра, талабаларнинг Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромадларга киритилмайди.

Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6130828
32.1K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-07-25 14:19:40
#Қонун

Ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда сув транспортда етказиб берилади

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–784-сон, 22.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, ичимлик суви иншоотлари сув таъминоти даражаси бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:

І тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 50 мингдан ортиқ;
ІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 мингдан 50 минггача;
ІІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 минггача.

Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда транспортда етказиб берилади:

ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
ичимлик суви қувурларидаги ва ичимлик суви таъминоти тармоқларининг бошқа иншоотларидаги авариялар чоғида;
ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
фавқулодда вазиятларда.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6126864
15.7K views11:19
Ochish/sharhlash
2021-12-08 07:21:51
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази Конституциямизнинг 29 йиллик байрами билан самимий муборакбод этади.
8.5K views04:21
Ochish/sharhlash
2021-12-07 15:44:50
Расмий нашрларни топишга қийналяпсизми? Унда бу канал айнан Сиз учун!

"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот марказидан янги расмий нашрлар!

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси икки тилда!

2021 йил 1 ноябргача бўлган
ўзгартиш ва қўшимчалар билан

Тили: ўзбек, рус
Ҳажми: 82 бет (Ўзб), 78 бет (O‘zb), 80 бет (Рус)
Формат: 70х90 1/32
ISBN: 978-9943-7296-1-2
Муқова: қаттиқ
Нархи (ҚҚС билан):
19 000 сўмдан (Ўзб)
18 000 сўмдан (O‘zb)
21 000 сўмдан (Рус)

Шартнома учун манзил
Дўкон манзили

+998 90 176 54 42
+998 97 777 91 21

Янги нашр қилинган расмий нашрлар билан ушбу https://t.me/adolat_nashrlari телеграм канали орқли мунтазам танишиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
9.3K views12:44
Ochish/sharhlash
2021-11-12 16:40:34
#Президент_қарори

“Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун Молия вазирлиги талабномаларига асосан 2021–2022 йилларда 100 млн АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилади. Бунда, ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5723701
22.2K views13:40
Ochish/sharhlash
2021-11-08 13:23:28
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси – LEX.UZ янги талқинда ишга туширилди

Фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида миллий базадан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди.

Ҳужжатлар билан танишиш учун махсус қўшимча имкониятлар, мослашувчан дизайнда турли қурилмалардан фойдаланиш (компьютер, смартфон, мобил қурилмалар), шахсий кабинет ва бошқалар шулар жумласидан.

Яқин кунларда миллий базанинг мобил қурилмаларга мўлжалланган иловалари Play Market ва App Store платформаларига жойлаштирилади.

Тизим тест режимида ишга туширилган бўлиб, аввалги версиядан фойдаланиш имконияти ҳам вақтинча мавжуд.
29.8K views10:23
Ochish/sharhlash
2021-11-01 07:41:41 #Сўровнома

Ҳуқуқий адабиётларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда. Сўровномада иштирок этиш учун сониялар кифоя қилади.

Сўровномада иштирок этиш: https://bit.ly/3nlW5hw

Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
19.1K views04:41
Ochish/sharhlash
2021-10-25 19:06:24
#Президент_қарори

“Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланди.

2022 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди.

Тадбиркорларга табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистонга импорт қилишда ҚҚСни 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда, кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5693017
23.5K views16:06
Ochish/sharhlash
2021-10-25 19:04:27
#Президент_қарори

“Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади.

2023 йил 1 январдан мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5692504
16.4K views16:04
Ochish/sharhlash
2021-10-20 18:59:02
#Ҳукумат_қарори

Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:

● бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган)ТИФ ТН коди 0803;
● янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;
● янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;
● янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
● янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;
● киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5685165
20.3K views15:59
Ochish/sharhlash