Get Mystery Box with random crypto!

#Қонун Ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга ошир | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Қонун

Ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда сув транспортда етказиб берилади

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–784-сон, 22.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, ичимлик суви иншоотлари сув таъминоти даражаси бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:

І тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 50 мингдан ортиқ;
ІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 мингдан 50 минггача;
ІІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 минггача.

Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда транспортда етказиб берилади:

ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
ичимлик суви қувурларидаги ва ичимлик суви таъминоти тармоқларининг бошқа иншоотларидаги авариялар чоғида;
ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
фавқулодда вазиятларда.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6126864