Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat ,
Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
22.92K
Kanalning ta’rifi
LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 28
2021-01-22 08:11:49
“Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни
амалга оширувчи органларнинг ваколатлари белгиланди.
Жумладан,
Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда давлат бошқаруви органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5230682
9.3K viewsedited 05:11
2021-01-22 08:04:00
Ҳукуматнинг
“Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Япониянинг етакчи университетлари магистратура ва докторантурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича ҳар йили алмашинув
ноталари ва грант битимлар имзоланади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5229293
8.8K viewsedited 05:04
2021-01-20 07:39:51
“Ўзбекистон Республкаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2021–2023 йилларда Давлат божхона қўмитасининг
Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5225060
9.7K views04:39
2021-01-20 07:29:42
“Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларни жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
қабул қилинди.
Қарорга кўра,
2022 йил 1 январдан тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича
ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5223532
9.2K views04:29