Get Mystery Box with random crypto!

#Қонун Хусусий боғча ва мактабларга ойига 3 миллион сўмгача | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Қонун

Хусусий боғча ва мактабларга ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларга йўналтириладиган даромадлар солиққа тортилмайди

Қонун (ЎРҚ-785-сон, 26.07.2022 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкалари 10 фоиз этиб белгиланди (илгари 15 фоиз эди).

Қонунга кўра, талабаларнинг Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромадларга киритилмайди.

Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6130828