Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_қарори “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғ | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_қарори

“Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади.

2023 йил 1 январдан мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5692504