Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.94K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 21

2022-09-07 09:28:33
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори (486-сон, 31.08.2022 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар тасдиқланди

Мазкур Тавсиялар барча ташкилотларда фаолият юритувчи ногиронларнинг меҳнат муносабатларига татбиқ этилади.

Тавсиялар ногиронларнинг махсус яратилган иш жойлари жиҳозланишига нисбатан белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6179643
2.7K views06:28
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:18:35
#Президент_қарори

Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади

“Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 30.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан 10 та фаолият тури (уй ҳайвонлари бозорларида воситачилик хизмати, автомобиль бозорларида воситачилик хизмати ва бошқа) ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.

2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида тегишли фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6179326
6.5K views05:18
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:43:52
#Президент_фармони

Мулк ҳуқуқига оид бир қатор чекловлар бекор қилинади

“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.) қабул қилинди

Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинади:

ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда:

ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга бўлган ҳуқуқни тугатиш, мазкур ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;

ердан ихтиёрий воз кечишни Ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштириш (ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ҳуқуқни бекор қилиш учун асос бўлади);

юридик шахс тугатилиши билан унинг ерига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6171343
7.4K views06:43
Ochish/sharhlash
2022-08-24 09:28:53
#Президент_қарори

Аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг 98 фоизи мобил алоқа билан қамраб олинади

“2022–2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–357-сон, 22.08.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил якунигача:

аҳоли яшаш масканларини мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида мобил интернет қамрови 60 фоизга етказилади;

40 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш орқали қамров 80 фоизга етказилади;

электрон давлат хизматлари кўрсатилишига хусусий секторни жалб қилиш орқали фойдаланувчилар сони 2 баробарга етказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6166539
10.8K views06:28
Ochish/sharhlash
2022-08-23 13:43:55
#Ҳукумат_қарори

Қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилади

“Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (464-сон, 22.08.2022 й.) қабул қилинди

2022 йил 31 декабргача қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилади ва яқин ҳудуддаги мулкдорларга бириктирилади.

Ҳокимликлар томонидан 1 сентябргача кузги ва 1 февралгача баҳорги кўчат экиш ҳажмлари бўйича манзилли дастур тасдиқланади.

Дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш тадбирларига маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 2 фоизигача маблағ ажратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6165732
8.4K views10:43
Ochish/sharhlash
2022-08-22 09:28:57
#Президент_қарори

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилди

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–356-сон, 19.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар учун “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилди.

Кўкрак нишони ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида Президент ёки унинг номидан Сенат Раиси, Қонунчилик палатасининг Спикери, Президент Администрацияси раҳбари, Бош вазир, вазирлик, идора раҳбарлари, ҳокимлар томонидан тантанали топширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6163351
9.8K views06:28
Ochish/sharhlash
2022-08-19 08:44:02
#Қонун

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш Қонун билан белгиланди

“Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–790-сон, 17.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, gрогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб муайян ҳудудда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг қуйидаги режимлари ўрнатилади:

кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки била туриб ёлғон ахборот тақдим этиш тақиқланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6161244
10.7K views05:44
Ochish/sharhlash
2022-08-18 08:59:04
#Қонун

“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди

“Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–789-сон, 15.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, “Имом Бухорий” ордени икки даражадан иборат бўлади.

“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени;
“Имом Бухорий” ордени.

“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 70 баравари (21 млн сўм), “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга эса БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6158050
11.0K views05:59
Ochish/sharhlash
2022-08-17 10:29:04
#Ҳукумат_қарори

ОТМ магистратурасида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (447-сон, 15.08.2022 й.) билан Давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган талаба хотин-қизлар (талабгорлар) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан (табақалаштирилган тўлов-контракт тўловлари бундан мустасно) ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябргача ариза билан мурожаат этади.

Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6156799
15.8K views07:29
Ochish/sharhlash
2022-08-16 15:44:06
#Ҳукумат_қарори

Жазони ижро этиш тизими ходимларининг хизматни бодикамералар билан ўташ тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (445-сон, 15.08.2022 й.) билан Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, ҳар кунлик иш фаолиятини олиб бораётган ёки кунлик хизматга жалб этилган ходим маҳкумларни узлуксиз назорат қилиш ҳамда улар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилишини аниқлаш учун бодикамералар билан таъминланади.

Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим (хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш вақти бундан мустасно).

Хизмат вазифасини бажариш давомида бодикамеранинг объективи ҳар қандай ҳолатда тўсилиши мумкин эмас.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/pdfs/6155666
9.2K views12:44
Ochish/sharhlash