Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.94K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 25

2021-02-11 09:45:19
Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Обуна бўлинг: @hudud24official
11.1K views06:45
Ochish/sharhlash
2021-02-10 19:12:16
“Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан 30 июль – Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5277501
12.9K views16:12
Ochish/sharhlash
2021-02-10 18:29:52
“Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартгача қоракўлчилик кластерларига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш шарти билан озуқалар етиштириш учун ер майдонлари ажратилади.

Шунга кўра, 2021 йил 15 февралгача 100 миллиард сўм маблағлари “Туронбанк” АТБга Марказий банк асосий ставкасида ажратилади.

Мазкур маблағлар Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига 3 йил муддатгача, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасига 2 фоизлик банк маржасини қўшиш орқали ҳисобланадиган ставка бўйича кредит сифатида тақдим этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5275644
13.9K views15:29
Ochish/sharhlash
2021-02-10 08:40:12
Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5272102
11.6K views05:40
Ochish/sharhlash
2021-02-10 07:51:37
“Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2021-2022 йилларда чармдан тайёр маҳсулотлар, чарм-атторлик, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тижорат банкларида очилади.

Кредит линиялари тегишли тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 4 фоиз ставкаси шартларида очилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5272437
11.4K views04:51
Ochish/sharhlash
2021-02-10 07:25:43
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда суд тизими қуйидагилардан иборатлиги белгиланди:

● Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
● Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
● ҳарбий судлар;
● Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
● Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
● фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
● жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
● туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
● туманлараро маъмурий судлари.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5272639
11.2K views04:25
Ochish/sharhlash
2021-02-08 07:47:10
Ҳукумат қарори билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;
улар учун аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;
фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5266510
12.3K views04:47
Ochish/sharhlash
2021-02-08 07:46:02
“Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг янги тизими жорий этилади.

Унга кўра:

қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишда танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмайди;

электрон танлов (тендер) савдоларини амалга ошириш учун танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5266507
11.0K viewsedited  04:46
Ochish/sharhlash
2021-02-05 12:43:44
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича амалга ошириладиган вазифалар, жорий этиладиган тартиб ва амалиётлар белгиланди.

Давлат дастури 273 банддан иборат бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (мазкур миқдор 2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган).

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5260791
15.1K viewsedited  09:43
Ochish/sharhlash
2021-02-05 12:23:14
Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди.

Мазкур Фонд:

● Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади;
● Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;
● Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5260746
11.1K views09:23
Ochish/sharhlash