Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.94K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 24

2021-10-19 18:18:36
#Президент_фармони

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:

ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5681077
19.3K views15:18
Ochish/sharhlash
2021-09-28 14:38:59
Кенг аҳоли қатлами учун бепул ҳуқуқий курслар ташкил қилинади.

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида долзарб ҳуқуқий мавзуларда онлайн ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Ушбу ҳуқуқий курслар доирасида аҳолига меҳнат қонунчилиги, мерос, алимент, уй-жой қонунчилиги, пенсия, нафақа тайинлаш ва бошқа долзарб мавзуларда ҳуқуқий билимларни бериш назарда тутилган.

Ўқув курслари вақти ва мавзулари ҳақида ушбу сайт орқали танишиб бориш мумкин.

Мазкур ўқув курсларини YOUTUBE орқали кузатиш мумкин.

Биринчи мавзу меҳнат муносабатлари, хусусан, меҳнат низолари ва имтиёзлар тўғрисида бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/yumom_news
19.6K views11:38
Ochish/sharhlash
2021-09-28 11:47:33
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ОТМ кенгаши томонидан белгиланади.

Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5657199
16.1K viewsedited  08:47
Ochish/sharhlash
2021-09-28 11:45:40
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5657191
14.9K viewsedited  08:45
Ochish/sharhlash
2021-09-21 10:15:13
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5640194
20.5K views07:15
Ochish/sharhlash
2021-09-21 10:13:39
#Ҳукумат_қарори

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5641270
17.5K views07:13
Ochish/sharhlash
2021-09-09 10:50:26
#Президент_қарори

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида 2021 йил 10 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргач, унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5617835
17.6K views07:50
Ochish/sharhlash
2021-09-09 10:49:10
#Президент_фармони

“Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан:

камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;

тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5618892
15.3K views07:49
Ochish/sharhlash
2021-02-11 19:15:07
Ҳукумат қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Унга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5281850
15.9K views16:15
Ochish/sharhlash
2021-02-11 19:11:20
“Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5279413
12.7K views16:11
Ochish/sharhlash