Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.94K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 22

2022-08-16 13:34:06
#Президент_фармони

Янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш тақиқланади

“Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–189-сон, 11.08.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

2022 йил 1 октябргача аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни барча мавжуд тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/pdfs/6154708
9.5K views10:34
Ochish/sharhlash
2022-08-13 10:29:11
#Ҳукумат_қарори

“Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори (443-сон, 10.08.2022 й.) билан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/6148919
14.5K views07:29
Ochish/sharhlash
2022-08-11 12:34:14
#Президент_қарори

Фахрий донорларга мукофот пули оширилади

“Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–348-сон, 09.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан:

“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони учун мукофот БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 млндан 4,5 млн сўмгача) оширилади;

шунингдек, мазкур кўкрак нишони билан тақдирланганларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;
шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш;
давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6148385
12.4K views09:34
Ochish/sharhlash
2022-08-09 16:44:16
#Қонун

Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.

Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.

Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.

Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6145972
13.7K views13:44
Ochish/sharhlash
2022-08-08 09:29:17
#Ҳукумат_қарори

Адвокатлик фаолиятини электрон лицензиялаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (432-сон, 05.08.2022 й.) билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш қуйидаги ихтисосликлар бўйича амалга оширилади:

фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;
маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.

Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6143599
10.8K views06:29
Ochish/sharhlash
2022-08-05 15:29:22
#Қонун

Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди

“Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–787-сон, 04.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, солиқ маслаҳатига оид фаолият деганда солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият тушинилади.

Солиқ маслаҳати бир қатор хизматларни, жумладан мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлаш бўйича маслаҳат бериш, судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда вакиллик қилишни ўз ичига олади.

Солиқ солиш масалалари бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш, судда ва бошқа давлат органларида вакиллик қилиш солиқ маслаҳати ҳисобланмайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6141486
12.2K views12:29
Ochish/sharhlash
2022-08-05 12:29:22
#Президент_қарори

Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади

“Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–346-сон, 04.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 ноябрдан:

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади;
уйларни қуриш лойиҳа ҳужжатларида, кадастр паспортида умумий фойдаланишдаги мулк рўйхати аниқ кўрсатилади;
қурилиши тугалланган кўп квартирали уйларга рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни камайтириш ва туташ ерда қўшимча объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6141482
11.4K views09:29
Ochish/sharhlash
2022-08-03 13:14:26
#Ҳукумат_қарори

Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (424-сон, 02.08.2022 й.) билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим.

Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6139421
14.6K views10:14
Ochish/sharhlash
2022-08-02 14:29:27
#Президент_қарори

Кураш бўйича ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро мусобақалар ўтказилади

“Спорт курашларининг Олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–336-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда спорт курашлари (эркин кураш ва юнон-рум кураши) бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича), жумладан:

ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро спорт мусобақалари;
ўсмирлар ўртасида “Uzbekistan-Grand Prix” халқаро спорт мусобақалари;
катталар ўртасида “New Uzbekistan” халқаро спорт мусобақалари ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6136778
14.3K views11:29
Ochish/sharhlash
2022-08-02 10:59:27
#Президент_қарори

“Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди

“Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–338-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан туркий дунё доирасида “Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди.

2023 йилдан ҳар 2 йилда 1 маротаба:

май ойининг учинчи декадасида Марғилон шаҳрида “Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти” мавзусида кўргазма ва илмий-конференция;
июнь ойининг биринчи декадасида “Лаванда” фестивали;
июль ойида талабалар ва ёшлар учун Халқаро “Turksoy” ташкилоти билан ҳамкорликда “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали;
август ойининг учинчи ҳафтасида туркий давлатларнинг тадбиркорлари, ОАВ, журналист ва блогерлар учун “Табаррук зиёрат” халқаро медиатури ва унинг доирасида “B2B” форматида учрашувлар ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6137065
10.7K views07:59
Ochish/sharhlash